Энди бевосита Facebook орқали қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлади
Энди бевосита Facebook орқали қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлади.


Facebook ижтимоий тармоғи асосий дастури орқали аудио ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имкониятини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, фойдаланувчилар олдин фақат Messenger номли алоҳида дастур орқали хабар юбора олишарди. Янги имконият асосий дастур ва Messenger орасидаги танлов эҳтиёжини камайтиради.
Аслида Messenger иловаси ҳам Facebook асосий дастури ичида бўлган, аммо компания 7 йил илгари уларни иккига бўлиши оқибатида фойдаланувчилар яна бир дастурни юклаб олишларига тўғри келган.
Шарофат Маҳмудова







