Оддий одамлар инсоният тарихида биринчи марта космосга чиқиб, сайёҳлик парвозини амалга оширмоқда
“SpaceX” бош директори Илон Мaск космосга биринчи сайёҳлик парвози қандай амалга оширилгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида маълум қилган.


"Мен “Inspiration4” экипажи билан ҳозиргина гаплашдим. Уларнинг аҳволи яхши", деб ёзган Маск.
Маълумки, экипаж орбитага кўтарилгандан сўнг Ер сайёрасини 15 мартадан кўп айланиб чиққан.
Эcлатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Американинг “SpaceX” компанияси “Inspiration4” миссиясини амалга оширди. Оддий одамлар инсоният тарихида биринчи марта космосга чиқиб, сайёҳлик парвозини амалга оширмоқда. Улар тахминан уч кундан кейин Ерга қайтади.
“Inspiration4” экипажи тадбиркор ва миссия ташаббускори Жаред Исааcман, тадқиқотчи Сиан Проктор, шифокор Хейли Арсено ва муҳандис Крис Семброскидан иборат. Энг ҳайратланарлиси, уларнинг ҳеч бири профессионал космонавт эмас.
Насиба Тўхтаева







