энг долзарб

Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида

Темурийлар даври нафақат Ўрта Осиё, балки жаҳон цивилизациясида муҳим ўрин тутади. Соҳибқирон Амир Темур ягона салтанат бунёд қилгач, илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат, ҳунармандчилик, шаҳарсозлигу-меъморчиликни фаол қўллаб-қувватлади. Бу эса, ўз навбатида, дунё тамаддунида  Иккинчи Ренессанс даври бошланишига туртки бўлди.

Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида

 

 

Бугун дунё олимларининг мана шундай буюк шахс ва унинг авлодлари ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Шу муносабат билан Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республика Маънавият ва маърифат маркази шу йил 28-30 сентябрь кунлари “Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этди. Мазкур анжуман Соҳибқирон бобомизнинг мероси, фаолияти, жаҳон тарихидаги ўрни ва аҳамияти  дунё олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганига яққол далил бўла олади.

 

Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро илмий-амалий анжуман тадбирлари Тошкент (28 сентябр), Шаҳрисабз (29 сентябр) ва Самарқанд (30 сентябр) шаҳарларида бўлиб ўтади.

 

Анжуманнинг биринчи куни дастуридан Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ва “Темурийлар ва Иккинчи Ренессанс даври” китоблар кўргазмаси, “Янги Ўзбекистон” боғи ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ўрин олган.

 

Иккинчи куни анжуман Шаҳрисабзда давом этади. Анжуманнинг “Амир Темур ва темурийлар даври манбашунослиги ва тарихшунослиги масалалари”, “Темурийлар даври давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар”, “Темурийлар Ренессанси: илм-фан, маданият ва бунёдкорлик”, “Ўзбек ва жаҳон адабиётида Амир Темур образи” деб номланган шўъба йиғилишларида АҚШ, Франция, Германия, Россия, Туркия, Миср, Ўмон, Эрон, Покистон, Озарбойжон каби 14 мамлакатдан 17 нафар нуфузли меҳмон қатнашиши кутилмоқда. 

 

Учинчи куни “Шаҳрисабз” музей қўриқхонаси, темурийлар даври меъморчилиги намуналари бўлган “Дорус-саодат” ва “Дорут-тиловат” мажмуаси, “Оқсарой” маданий мероси  ёдгорлигига саёҳат уюштирилади.

 

Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонасига ташриф мўлжалланган.

 

Чикаго университети профессори Жон Вуудс (АҚШ), Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти Фридрих Брессанд (Франсия), Пешовар университети ҳузуридаги Марказий Осиёни ўрганиш маркази қошида очилган Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили илмий-тадқиқот маркази бошлиғи Абдулла Беиг (Покистон), Қоҳира ислом санъати музейининг илмий нашр бўлими мудири Сомия Ҳасан Усмон Ҳасан (Миср), Теҳрон университети қошидаги Илмий тадқиқот институти профессори Амир Теймур Акбар Рафеи (Эрон), тарихчи олим, таржимон Хелмут Далов (Германия), тарихчи ўлкашунос Александр Назаров (Россия), Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Юнус Ўғуз , Эге университети қошидаги Турк дунёси тадқиқотлари институти профессори Али Усмон Қоратой (Туркия) ва бошқа олимлар ўз маърузалари билан иштирок этади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Амир Темур – дунё олимлари ва адиблари нигоҳида | Zamon.uz