Жаҳон

Россияда қурилишдаги бахтсиз ҳодисада ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Минорали кран искала конструкциясига зарар етказганидан сўнг икки ўзбекистонлик ишчи 7-қаватдан йиқилиб тушиб бири ҳалок бўлган, яна бири оғир тан жароҳатлари олган.

Россияда қурилишдаги бахтсиз ҳодисада ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

 

Бурятия Республикасида қурилиш майдончасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароларидан бири ҳалок бўлди, яна бири оғир тан жароҳатлари олди.



Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, ҳодиса Жорий йилнинг 8 май куни Улан-Уде шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносида юз берган.



Дастлабки маълумотларга кўра, минорали кран оператори эҳтиётсизлик оқибатида искала конструкциясига зарар етказган. Натижада хавфсизлик камарларисиз ишлаётган Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси бинонинг 7-қаватидан йиқилиб тушган.



Жабрланувчилардан бири оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Иккинчи фуқаро эса олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.



Мазкур ҳолат юзасидан Бурятия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 217-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.



Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги Миграция агентлигининг ҳудудий ваколатхонаси билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш чораларини кўрмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.