Ўзбекистон

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади



Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлигини яхшилашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.



Тақдимотда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари сони ортиб бораётгани, шаҳар ҳудудининг кенгайиши ҳамда жамоат транспортига бўлган талабнинг ошиши метрополитен тизимини янги босқичда ривожлантириш заруратини юзага келтираётгани таъкидланди. Шу мақсадда 2030 йилгача кунлик йўловчилар оқимини 1,8 миллион нафарга етказиш, метро бекатлари сонини 79 тага, линиялар узунлигини эса 103 километрга етказиш режалаштирилмоқда. Поездлар ҳаракати интервалини 1,5–3 дақиқагача қисқартириш ҳам кўзда тутилган.



Метрополитен инфратузилмасини модернизация қилиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан, 2026–2028 йилларда хизмат кўрсатиш сифати ва фуқаролар муҳофазаси объектлари техник базасини яхшилаш чоралари амалга оширилади.



Йўловчилар хавфсизлигини ошириш мақсадида «Шаҳристон» метро бекати платформаларида синов тариқасида ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш таклиф этилди. Халқаро тажриба бундай ечимлар бахтсиз ҳодисаларни 80–90 фоизгача камайтиришини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ушбу инфратузилма реклама имкониятларини кенгайтириш орқали қўшимча даромад манбаи ҳам яратади.



Янги метро йўналишларини қуриш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” йўналиши бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, биринчи босқичда “Мингўрик – Жанубий вокзал”, кейинги босқичда эса “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” йўналишини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.



Шунингдек, метрополитен учун қўшимча даромад манбаларини яратиш, жумладан, рақамли реклама майдонларини хусусий секторга аукцион асосида ижарага бериш, бекатларда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш, бўш хоналарни коворкинг ва офис сифатида фойдаланишга бериш таклифлари билдирилди. «Park&Ride» тизимини жорий этиш орқали метро ва автотранспорт ўртасидаги қулай интеграцияни таъминлаш режалаштирилмоқда.



Тақдимотда 2027–2030 йилларда ҳаракат таркибини янгилаш, янги электродепо қуриш, 2027–2035 йилларга мўлжалланган метрополитенни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Стратегияда метро тармоғини икки баробарга кенгайтириш, йўловчи ташиш ҳажмини 2,5 баробарга ошириш ва замонавий, энергия тежамкор тизим яратиш мақсад қилинган.



Шунингдек, йўл ҳақини тўлаш тизимини такомиллаштириш, масофага қараб тўлов, абонемент тизими ва ижтимоий имтиёзларни жорий этиш имкониятлари ҳам ўрганилмоқда.



Президент Шавкат Мирзиёев метрополитен йирик шаҳар ҳаётида энг муҳим инфратузилмалардан бири эканини таъкидлаб, хизмат сифати, хавфсизлик ва молиявий барқарорликни уйғун ҳолда ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Билдирилган таклифлар маъқулланиб, уларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.