Ўзбекистон

Никита Михалков: Режиссёрлик даражаси актёрликка қараганда анча паст

"Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида  таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Никита Михалков: Режиссёрлик даражаси актёрликка қараганда анча паст

“Ўзбекфильм” киноконцернида Россия Федерацияси киноси кунлари доирасида  машҳур кинорежиссёр, РСФСР халқ артисти, Россия Федерацияси Кинематографлар уюшмаси раиси Никита Михалков билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Никита Михалков учрашувда ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

—  Ишонасизми, мен учун  яшаш жуда осон. Чунки мен қилган ишимнинг оғирлигини сезмайман. Менда ҳамма нарсани қилиб бўлдим деган ҳис-туйғу йўқ. Шу сабаб, доим ҳаракатдаман.

— Бугунги ёш режиссёрлар ишини қандай баҳолайсиз?

— Бугунги кунда режиссёрлар ишини яхши баҳолаш бироз мушкул. Чунки режиссура соҳасида оқсоқланиш бор. Аввалгидек мукаммал сценарийлар йўқ. Режиссёрлик даражаси актёрликка қараганда анча паст.

Баъзи ёш режиссёрлар афсуски актёрга ёрдам бера олмайди. Чунки улар актёрнинг истеъдодини очиш, унга юқори поғонага кўтарилишига қандай ёрдам беришни билмайди. Режиссёр, энг аввало, механикани билиши керак.

— Илк марта неча ёшингизда роль ижро этгансиз?

— Биринчи марта 1959 йилда, 14 ёшимда Константин Воиновнинг "Қуёш ҳамма учун порлайди" фильмида мактаб ўқувчиси эпизодик ролини ўйнаганман.

— Баъзи  машҳур кинорежиссёр ва актёрлар мухлислар билан суратга тушиш ва дастхат беришни исташмайди. Сиз бунга қандай қарайсиз?

— Мен суратга  тушиш ва дастхат беришни истамаган  ҳамкасбларимни ҳурмат қилмайман. Чунки у йиллар давомида  обрў-эътибор учун ўз устида ишлайди. Обрў орттиради ва ниҳоят  талантли  шахс бўлиб танилгач ўз мухлисларини менсимай қўяди. Мухлислар орасидан топган обрўсини бир сонияда йўқотишга туртки беради. Бу эса санъаткор учун  фожиа. Юқоридаги обрўни ушлаб қолишдан кўра унга тирмашиб чиқиш осонроқдир. Иқтидорли одам ўз истеъдодининг устаси эканлигини ҳис қила бошладими шу ҳисни қўйиб юбормасдан дарҳол жиловлай олишни ҳам билиш керак .  

— Илк режиссёрлик қилган фильмингиз ҳақида гапириб беринг?

— Тўлиқ метражли ишим "Бегоналар орасидаги яқиним, яқинларим орасидаги бегона" фильми. Унинг сюжети Эдуард Володарский билан ҳамкорликда ёзилган ҳикояга асосланган. Фильмдаги асосий ролларда бирини ўзим ижро этганман. Юрий Богатирев ва Александр Кайдановский ҳам ижро этган. Фильм кўнгилдагидек чиққан.

— Сизнингча замонавий қаҳрамон қандай бўлиши керак?

— Шахсан мен бугунги кунда мустақил қарор қабул қилувчи, раҳм-шафқат ва муҳаббат туйғусини йўқотмаган ҳар қандай шахс замон қаҳрамони бўлиши мумкин, деб ҳисоблайман.

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

Муножат Валиева

custom img

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда икки автомобилни ҳам вояга етмаганлар бошқаргани аниқланди

ЙТҲ оқибатида бир аёл вафот этган. Lacceti иккига бўлиниб кетган.

custom img

Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Тошкент давлат аграр университети ҳамда Хитойнинг Далиян университети ҳамкорлигида балиқчилик ва аквакултура йўналиши бўйича қўшма факультет ташкил этилади.

custom img

Олий таълимда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилди

Эндиликда олий таълим муассасаларида дронлар, мобил робототехника, яшил иқтисодиёт, урбанистика, халқаро сув дипломатияси ва бошқа замонавий йўналишлар бўйича ҳам мутахассислар тайёрланади.

custom img

“Ягона QR-код бошқа тўлов усулларини бекор қилмайди”: Солиқ қўмитаси тушунтириш берди

Қўмита тадбиркорлар бошқа тўлов ташкилотларининг QR-кодларидан фойдаланишда давом этиши мумкинлигини, солиқ органлари эса бунга аралашиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлади.

custom img

Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: ўқувчи сиғими икки баравар оширилади

Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан икки баравар юқори юкламада ишламоқда. Муаммони ҳал этиш учун янги мактабларда спорт зали ва ошхона ертўлага жойлаштирилади.

custom img

Оҳангаронда даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни олган хорижлик ушланди

Хорижликнинг Тошкентдаги вақтинча яшаш хонадонидан электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.

custom img

Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

Йил бошидан буён пойтахтга қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюргани қайд этилди.

custom img

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада умуман жиноят қайд этилмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"