Ўзбекистон

Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар — "The Korea Times" нигоҳида

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен ушбу мамлакатдаги етакчи нашрлардан бири — "The Korea Times" газетаси президенти О Ёнг Жин билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар — "The Korea Times" нигоҳида

 

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги сиёсий-ҳуқуқий ва иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган туркум мақолаларнинг "The Korea Times" газетаси саҳифаларида доимий равишда чоп этилаётгани ҳамда ушбу мамлакат кенг жамоатчилигига етказилаётгани катта мамнуният билан таъкидланди.

 

Қайд этилишича, О Ёнг Жин Ўзбекистон элчихонаси билан олиб борилаётган узоқ йиллик ҳамкорлик самараси ўлароқ, мамлакатимиз, унинг халқи ва маданиятига нисбатан юксак ҳурмат шаклланганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган туб ислоҳотлар, изчил ва фаол ташқи сиёсат республиканинг дунё ҳамжамиятида мавқеини яна-да оширишга ҳисса қўшмоқда.

 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни букндан-да фаоллаштириш, юртимиз ҳаётидаги муҳим тадбирларни ушбу нуфузли нашрнинг саҳифаларида кенг ёритиб боришга келишиб олинди.

 

Маълумот учун, "The Korea Times" Жанубий Кореяда инглиз тилида чоп этиладиган учта йирик газеталардан бири ҳисобланади. 1950 йилда асос солинган нашр ҳар куни 400 минг ададда чоп этилади. Газета нафақат Жанубий Корея, балки чет элда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Нашр дунёнинг қатор йирик нашрлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўмон Султонлигининг "Asdaa Oman" газетасида "Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади" сарлавҳали мақола чоп этилганди.

 

Аввалроқ Ҳиндистондаги “Political Events” журнали саҳифасида “Янги Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг халқаро-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали мақола босилиб чиққани ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиши Жанубий Кореянинг "The Korea Post" журнали саҳифаларида чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар — "The Korea Times" нигоҳида | Zamon.uz