Toyota илк бор қуёш панелига эга бўлган “BZ4X” электромобилини намойиш қилди
Уни 2022 йил ўрталарида сотувга чиқариш мўлжалланган.

Тоyoта томида қуёш панели ўрнатилган биринчи “BZ4X” электромобилини намойиш қилди. Бу ҳақда “Anons” хабар берди.
Унда айтилишича, моделнинг томига қуёш батареялари ўрнатилган. Улар электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир, бу эса электромобилнинг йилига қўшимча 1800 км. масофани босиб ўтишига ёрдам беради.
“BZ4X” электр кроссовери “Toyota Safety Sense” билан ҳам жиҳозланган.
Унда бошқа автомобилларникидек рул ва ғилдираклар ўртасидаги ўғир металли “гидравлика” йўқ. Бошқарув ғилдираклари “симлар” орқали ҳаракатланади.
Электр автомобили бутун дунё бўйлаб барча зарядловчи қурилмаларга, жумладан, 150 кВт қувватга эга тез зарядловчиларга ҳам мос келади. У 30 дақиқада 80 фоизгача қувват олади. “BZ4X” бир заряд билан тахминан 500 км. масофани босиб ўтиши айтилмоқда.
Кроссовернинг нархи ҳозирча номаълум. Бироқ 2025 йилга келиб компания Шимолий Америка, Япония, Хитой ва Европада “bZ” сериясидан еттита электромобиль моделини тақдим этишни режалаштирмоқда.
Бундан аввал Tesla 2021 йилнинг II чораги давомида мижозларга 201 250 та автомобиль етказиб бергани, 2025 йилда электромобиллар оддий автомобилларга қараганда анча фойдали бўлиши ҳамда Ўзбекистонга электромобиллар асосан қаердан олиб келиниши ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







