Apple минглаб ходимларига катта товон пули тўлади
Бунга ходимларнинг сумкаси текширилгани сабаб бўлган.

Apple ходимларига уларнинг сумкаларини текширгани учун миллионлаб доллар тўлаб берадиган бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, компаниянинг Калифорния штатида жойлашган 52 дўконларидан 14683 ходимлар судга мурожаат қилишган. Улар Apple’нинг штат қонуни бузганликда айблаган. Ходимлар сумкалар текшириш вақти учун компаниядан тўлов талаб қилган.
Apple ўз навбатида бу хавфсизлик учун зарур бўлганини айтмоқда. 2015 йилда суд ходимларнинг ушбу шикоятини рад этганди. Аммо 2020 йилда аппеляция суди сарфланган вақт учун тўлов тўланиши кераклиги тўғрисида қарор чиқарди.
Даъвогарлар адвокатлари АҚШ федерал судига келишувга эришиш мақсадида мурожаат қилган. Натижада компания ҳар бир ходимга 1286 доллардан тўлаб берадиган бўлди.
Аввалроқ хитойлик талабалар ҳам Apple’ни судга берганди.
Жаҳонгир Қўзиев







