Интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бу бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди.

2021 йилда интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Уна кўра, Джерси, Лихтенштейн ва Исландияда энг юқори интернет тезлиги аниқланган.
Жаҳон рейтингида МДҲ мамлакатлари қуйидаги ўринларни эгаллади:
66-ўрин – Россия;
77-ўрин – Украина;
92-ўрин – Белоруссия;
101-ўрин – Арманистон;
155-ўрин – Қирғизистон;
166-ўрин – Ўзбекистон;
167-ўрин – Озарбайжон;
173-ўрин – Қозоғистон;
211-ўрин – Тожикистон.
Ушбу рўйхатда Туркманистон охирги 224 ўринни эгаллади. Бу ерда 5 Гб ҳажми билан файлни юклаб олиш учун 22 соат 34 дақиқадан бироз кўпроқ вақт керак бўлади.
Аввалроқ АҚШ интернет тезлигини оширишга $65 миллиард сарфламоқчи эканлиги, шунингдек, SpaceХ сентябрда бутун сайёрани сунъий йўлдош интернети билан таъминламоқчилиги хабар қилинган эди.
Жавоҳирбек Турсунов








