0

Қашқадарёда тиббий ускуналарнинг хариди билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар аниқланди

Мансабдор  шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда тиббий ускуналарнинг хариди билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида тиббий ускуналар харид қилинишининг қонунийлиги ўрганилганди.

 

2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йили давомида 10 та тиббиёт муассасалари томонидан 75 дона жами 7 миллиард 817,6 миллион сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятдан шартнома асосида жуда қиммат нархларда бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланди.

 

Х.Сулаймонова номидаги Республика экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти бўлими экспертлари томонидан дастлабки баҳолаш ишлари якунларига кўра, 65 дона 43 турдаги тиббий ускуналари тиббиёт муассасалари томонидан 5 миллиард 421,4 миллион сўмга харид қилинган

 

Эксперт хулосасига кўра, ҳақиқатда, 2 миллиард 808,1 миллион сўмлик қийматга эга эканлиги, яъни 2 миллиард 613,3 миллион сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги маълум бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"