0

Microsoft Windowsʼнинг махфий хусусиятларини синаб кўришни бошлади

Microsoft ҳали уларнинг мавжудлигини расман тан олгани йўқ.

Microsoft Windowsʼнинг махфий хусусиятларини синаб кўришни бошлади

 

Microsoft эндигина Windows 11 операцион тизими учун янги функцияларни ишга туширишга ҳозирланаётган бир пайтда, ишқибозлар ОТнинг сир тутилган хусусиятларини фош этди.

 

Маълумот учун: бир неча кун аввал Microsoft Windows 11 учун янги экспериментал функцияларни ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган. Бироқ ўшанда тафсилотларни ошкор қилмаганди.

 

Кашф этилган янгиликлардан бири — Windows 11'да иш столи фон расмларига қўшилиши мумкин бўлган стикерлардир. Фойдаланувчилар одатда хабар алмашиш иловаларида топиладиган стикерларни танлаши ҳамда уларни иш столи орқали таҳрирлаш мумкин.

 

Яна бир янгилик — бу планшет режими. Компания Windows 11 да анъанавий планшет режимининг кўп функцияларидан воз кечганди. Аммо вазият тез орада ўзгариш эҳтимолидан ҳам ҳоли эмас. 

 

Хусусан, вазифалар панелида "Қурилмани планшет сифатида ишлатишда вазифалар панелини автоматик яшириш" номли янги параметр пайдо бўлади.

 

Бундан ташқари, созламаларда янги "Экологиявийлик" бўлими мавжуд, у қурилма учун энергияни тежаш ва қайта ишлаш имкониятлари бўйича тавсиялар беради. Бу функциялар ҳозирча Windows 11 синаб кўрувчиларининг кўпида мавжуд эмас. Яқин вақтларда кенг кўламли синовлар бошланиши кутилмоқда.

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Microsoft Windowsʼнинг махфий хусусиятларини синаб кўришни бошлади