Жаҳон

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон Хитой билан баҳсли чегара ҳудудларида юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмаларни кучайтирмоқда. 

 

Ҳарбий хизматчилар яқин масофадаги жанглар, баланд тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш, дронлар ёрдамида кузатув олиб бориш ва маҳаллий тўқнашувларга тезкор жавоб қайтариш бўйича тайёргарликдан ўтмоқда. Бу ҳақда Nikkei Asia хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, 2020 йилда Галван водийсида Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувлардан сўнг Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибида “Шауря” номли махсус бўлинмалар ташкил этилган. Ҳозирда ушбу гуруҳларнинг жанговар тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чегара полицияси раҳбарияти уларнинг фаолиятини ижобий баҳолаган.

 

Янги бўлинмалар Ҳиндистоннинг Хитой билан баҳсли чегара ҳудудларини қўриқлаш ва эҳтимолий тўқнашувларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини ошириши кутилмоқда.

 

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги Ҳимолай тоғлари орқали ўтувчи чегара ҳали тўлиқ келишиб олинмаган. Икки мамлакат ҳудудлари 1962 йилги урушдан кейин белгиланган Амалдаги назорат чизиғи (LAC) орқали ажратилган. Шунга қарамай, томонлар шарқдаги Аруначал-Прадеш ва ғарбдаги Аксайчин ҳудудлари бўйича ҳудудий даъволарини сақлаб қолмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.