0

UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди

Компаниянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллионга яқин автомобилни ташкил этади.

UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди

 

Бутун Ўзбекистон автомобилсозлиги учун муҳим воқеа – Хитойдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчи компания BYD Auto Industry Co., Ltd. ва "Ўзавтосаноат" ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

 

Машҳур "Tesla"нинг асосий рақобатчиси Ўзбекистонда UzAuto билан ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқариш истагини билдирди – буни Ўзбекистон автосаноати учун эътироф сифатида қабул қилиш мумкин. Зеро, юксак технологик, кадрлар ва илмий салоҳиятга эга бўлмаган ҳамкор билан биргаликда иш қилишга деярли ҳеч бир автомобил ишлаб чиқарувчи рози бўлмайди.

 

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондаги янги энергия манбаларига асосланган енгил автомобил ва автобуслар (NEV – гибридлар, электромобил ва электробуслар)ишлаб чиқаришга оид лойиҳани йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда савдо ва сервис хизмат кўрсатиш, хусусан, аккумулятор батареялар ва ва электромобил моторларини таъмирлаш тармоқлари яратилади.

 

BYD компанияси янги энергия манбаларига асосланган автомобилларнинг барча турларини ишлаб чиқаради, шунингдек, ўз дизайни ва аккумулятор батареялари, яримўтказгичлар, электр моторлар ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш тажрибасига эга.

 

BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – янги энергия манбалари асосидаги транспорт воситалари (NEV)ни яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик Хитой компанияси турли давлатларда 8 та завод, R&D марказларга эга бўлиб, дунёда NEV савдоси бўйича 2-ўрин, Хитойда эса 1-ўринни эгаллайди.

 

Компаниянинг бозор капитали 100 миллиард долларга баҳоланади. Бу ерда 220 000 га яқин ходим фаолият юритади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия компанияси янги ретро моделини оммага тақдим қилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"