энг долзарб

"Тақводор" ўғри суд ҳукмидан норози

У тўртинчи бор судланаётганига қарамай, енгилликдан умидвор.

"Тақводор" ўғри суд ҳукмидан норози

 

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилинган фуқародан шикоят аризаси келди.

 

41 ёшли судланувчи Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб қамоққа ҳукм қилинган.

 

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига кўра, судланувчи хавфли рецидивист бўла туриб, ўғирликка қўл урган. У муқаддам ўғирлик жинояти учун 3 маротаба судланган.

 

“Минор” масжидига гўёки намоз ўқиш ниқоби остида киради ва ўзига таниш бўлмаган фуқарога тегишли нархи 700.000 сўм бўлган бир дона эркаклар сумкачаси, унинг ичидаги фуқаролик паспорти, хизмат ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони, қўл телефонини олиб кетади.

 

Ўша куни сумкачада жабрланувчининг телефон қувватлагич мосламасидан тортиб, нақд пуллари, дўпписи, дастрўмолчаси ва яшаш уйининг калитигача олиб қочилган. Қўлга тушганида эса қайтарилган буюмлари ичида жабрланувчига тегишли хизмат гувоҳномасини ўзи билан олиб қолган.Судлов ҳайъати жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқди.

 

Апелляция шикоятида судланувчи ўзига қўйилган айбловдан Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “а” бандини чиқариб ташлашни ва оилавий шароитини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

 

Судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирилмади. Унга тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Мўътабар Нурмуҳаммедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.