Жаҳон

АҚШ пойтахти янги пандемия ўчоғига айланиши мумкин

Вашингтон каламушларнинг улкан уясига айланган.

АҚШ пойтахти янги пандемия ўчоғига айланиши мумкин

 

Америкалик биологлар АҚШ пойтахтида тадқиқот ўтказиб, Вашингтон каламушларнинг улкан уйига айланиб қолганини аниқлади.  Бу зараркунандалар ерости йўлларида хавфсиз яшаб, тез кўпаймоқда. Бунинг устига улар емиш қидириб, ер остига тез-тез чиқа бошлаган.

 

Улар одамларни кўрқитиш ва шаҳар кўркини бузишдан ташқари, инфекцион касалликлар ўчоғи ҳам саналади. Шунинг учун олимлар янги эпидемия хавфидан огоҳлантирмоқда. АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорати маркази Колумбия округида одамнинг хантавирусга чалинишининг икки ҳолати қайд этилганини эълон қилди.

 

Хантавирус кемирувчилар орасида тарқалувчи вирус бўлиб, одамга озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув орқали юқади. Алоҳида ҳолатларда вирус юқишига каламуш тишлаши ҳам сабаб бўлади.

 

Хантавирусдар инсон организмига тушиб юқори ҳарорат чақириши, буйрак, юрак ва ўпкаларни ишдан чиқариши мумкин. Ҳозиргача бу вирусдан аниқ даво чораси йўқ. Шифокорлар фақат беморнинг зарарланган органларини даволаши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Pfizer компанияси расмийси Микаел Долстен инвесторларга тақдимотида, коронавирус пандемияси дунёнинг баъзи қисмларида ҳозирги вазиятда бўлгани каби яна бир ёки икки йил давом этишини кутишларини, бошқа мамлакатларда эса пандемиянинг «эндемик» ҳолатга ўтишини таxмин қилинаётганини маълум қилганди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"