Жамият

Ташқи савдо ҳисоботи жойига қайтди ёки Россияга экспортчиларимиз ҳам муаммоларга дуч келадими?

Нима учун 2021 йил ташқи савдо ҳисоботи керак бўлиб қолди?

Ташқи савдо ҳисоботи жойига қайтди ёки Россияга экспортчиларимиз ҳам муаммоларга дуч келадими?

 

Чунки конфликт билан боғлиқ юз бераётган мураккаб вазиятда ютқазадиганлар нафақат меҳнат мигрантлари бўлади.

Ютқизиқда, юмшоқ қилиб айтганда йўқотишларни сезиш юки Россияга экспорт қилувчиларимиз бўйнига ҳам тушади. Улар давлатга боғлиқ бўлмаган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортчиларидир.

 

2021 йилда Россияга 291,8 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилганмиз. Қозоғистон (196,5 миллион доллар) ва Қирғизистонга (116,7 миллион) экспортнинг ҳам якуний манзили Россия эканини ҳисобга олсак, Россия маршрутига жами 605 миллион долларлик мева-сабзавот йўналтирилган. Бу фақат расмий рақамлар.

 

2021 йилда Россияга 910,7 миллион долларлик тўқимаслик маҳсулотлари экспорт қилганмиз. Қирғизистонга 401,1 миллион долларлик, Қозоғистонга 48,6 миллион долларлик тўқимачилик экспорти юз берган. Яъни, бу ерда ҳам Россияга пировард экспорт маршрутининг жами 1 360 миллион доллардан зиёд.

 

Бошқача айтганда, мева-сабзавот ва тўқимачилик экспорти бўйича Россия билан боғлиқ 2 миллиард доллар атрофида рискимиз мавжуд. Россияда тўлов қобилияти кескин пасайиши, рубль курсининг қулаши ҳолати экспортчиларимиз учун қатор муаммоларни яратади.

 

Бу масаланинг иқтисодий тарафи. 

 

Қўшимчасига санкциялар, тўловларнинг кафолати каби масалалар бор. Экспортчиларимиз ўзи билмаган ҳолда санкциялар тўрига тушиб қолмаслиги керак ёки уларнинг маблағлари қаерлардадир музлаб қолишига йўл қўйиб бўлмайди. Айни шу масалаларда уларга давлатнинг ёрдами керак.

 

Дарвоқе, 2021 йил ташқи савдо бўйича ҳисобот жойига қайтди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.