Ўзбекистон

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилоятида коррупцион ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Тадбир давомида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси ҳамда Agrobank ATB Гулистон филиали мансабдор ходими томонидан содир этилган ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилди.

 

Тергов маълумотларига кўра, судья ўз юритувида бўлган, тадбиркор томонидан қурилган кўп қаватли бино бўйича касация тартибида кўрилаётган ишни унинг фойдасига ҳал қилиш эвазига ўзининг яқин алоқаси бўлган Agrobank мансабдори билан тил бириктириб, ундан 7500 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Келишувга кўра, банк ходими 5500 АҚШ долларини қабул қилиб олган ва суд қарори тадбиркор фойдасига эълон қилинганидан сўнг, 3600 АҚШ долларини судьяга топшираётган вақтида улар тезкор тадбир давомида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"