Ўзбекистон

Чексиз имкониятлар марафони

Баҳодир Жалоловдан Улуғбек Рашитовгача. Марафон ҳақида спортчиларнинг фикри қандай?

Чексиз имкониятлар марафони


Бугун пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 2019-йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Наврўз” ИВ халқаро марафони ҳамда илк маротаба Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ярим марафони бўлиб ўтди. Мазкур спорт тадбири Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.


Марафон баҳсларида турли йўналишларда қатнашиш учун жами 2 200 нафардан зиёд киши рўйхатда ўтказилди. Умумий ҳисобда эса ушбу халқаро марафонда 2 ярим минг нафардан зиёд инсонлар қатнашди.


Мусобақада 100 нафардан зиёд профессионал спортчилар иштирок этган бўлишига қарамай, ҳаваскор ва марофонга қизиқувчилар ҳам унда муносиб қатнашди.  Шунингдек, марафонда бир қатор хорижий давлат дипломатлари, чет эллик меҳмонлар, шунингдек Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам қўмита бош котиби Ойбек Қосимов, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиблари Баҳодир Жалолов, Улуғбек Рашитов, ММА юлдузи Маҳмуд Муродов ва бошқалар марафонда жам бўлишди.


Мусобақа спортга қизиқувчи барча инсонларни бир жойга йиғишда асосий вазифани бажариб берди. Баҳорий кайфият ҳамда санъаткорлар томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага аъло кайфият улашди. Таниқли спортчи ҳамда турли ташкилот раҳбарлари ҳам марофонда бевосита иштирок этди. Бу эса мусобақага қизиқишни янада оширди. 


Баҳслар бир нечта масофаларда ўтказилди. Иштирокчилар классик марафон (42 км 195 м.), ярим марафон (21 км 97,5 м), 10 км, экиден (жамоавий эстафета) ҳамда 3 км масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.


Тошкент халқаро марафони олдидан ўтказилган очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилаганидан сўнг марафонга старт берилди.


Мусобоқада иштирок этган Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпионлари Баҳодир Жалолов ҳамда Улуғбек Рашитов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 


“Аслида спорт барчани бирлаштиради. Соғлом турмушни тарғиб қилади. Бугунги марафон ҳам қизиқарли бўляпти. Тадбир жуда яхши  ташкиллаштирилган. Барча иштирокчилар муносиб  тайёргарлик кўришган. Улар ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Мен ҳам биринчи ўрин учун ҳаракат қилдим. Бироқ ҳозирда машғулот олиб бормаётганим, сабаб финишга кейинроқ етиб келдим”, — деди Баҳодир Жалолов.


Таеквондо бўйича Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов ҳам мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилаётганини таъкидлади.


“Масъулларнинг ўзи ўрнак бўлиб марафонда иштирок этиши, қизиқишни янада оширади, —деди  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов.  Бунақа оммавий тадбирлар ҳар куни ҳаётимиздан ўрин олиши керак. Бу инсон саломатлигига ижобий таъсир ўтказади. Мунтазам спорт билан шуғулланган одамнинг иммунитети юқори бўлади”. 


Марафон ташкилотчиларидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳам мусобақа ҳаммага ўзгача байрам кайфиятини тақдим этганини айтиб ўтди: 


“Бугун об-ҳаво ҳам жуда яхши бўляпти. Бу иштирокчиларнинг кайфиятига ижобий таъсир ўтказмоқда. Биз ҳам ҳамкасбларимиз билан ушбу марафонда иштирок этяпмиз. Спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси раҳбарлари турнирда қатнашиб, барчага шахсий намуна бўлишди. Ҳаммага спорт билан шуғулланишни тавсия этиб қоламан”. 


Мусобақа доирасида ташкил этилган мусиқий чиқишлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Баҳор фаслига монанд безатилган саҳна томошабинларни яна наврўз сайлига чорлади. Баҳорий ҳаво кўнгилларга кўклам нафасини улашди. 


Марафонда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мексика, Покистон ҳам Ҳиндистон сингари мамлакатлардан келган спортчилар ҳам муносиб иштирок этди.

 

Турнир қатнашчиси ҳиндистонлик Даҳир Мунда марафон ҳақида қуйидаги фиркларни билдириб ўтди: “Ўзбекистонга биринчи келишим. Муҳит жуда ҳам ажойиб. Байрамона тарзда ўтказилаётган марафондан таассуротларим жуда яхши. Гарчи ғалабани қўлга киритолмаган бўлсамда, мусобақада иштирок этганимдан хурсандман”. 


Шунингдек, Мексика вакили Дораи Лопенреро мусобақа унга ёққанини очиқлади:  "Салом, биз  Мехикодан келдик. Марафонда иккинчи ўнталикка кирдим. Бугунги кунимиз жуда мазмунли ўтди. Бу марафондан роҳатландик. Бундай мусобақалар яна ҳам кўп ўтказилиши истаймиз. Раҳмат, Ўзбекистон”.  


10 км масофага югуриш бўйича биринчи ўринни қўлга киритган сурхондарёлик Бекзод Бойматов марафон жуда қизиқ ва мазмунли ўтганини айтди: “Мусобақага анча тайёргарлик кўргандим. Шунга яраша бугун ажойиб натижани қўлга киритдим. Бунақа мусобақалар кўпроқ ва давомли бўлишини истаб қолардик. Байрамона ва кўтаринки руҳ бизга яна ҳам куч берди. Рақибларимиз ҳам кучли эди. Бироқ мана меҳнатимга яраша ғалабага эришдим. Меҳнат қилинглар ва чемпион бўлинглар”.


Эслатиб ўтамиз, марафон баҳсларида эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотига сазовор бўлишди. Жумладан, 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.


10 км масофага ўтказилган пойгада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаганлар эса мос равишда 3 миллион (1-ўрин), 2 миллион (2-ўрин) ҳамда 1 миллион (3-ўрин) сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишди. Шунингдек, марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар марра медалига сазовор бўлишди.

 

Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш объектларини кўздан кечирди

Президент ташриф давомида Миллий педагогика университети кампуси, Миллий кутубхона, "Янги Ўзбекистон" университети ва замонавий футбол стадиони қурилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

custom img

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, ой охирига бориб эса 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилган.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Янги энергетика вазири, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

custom img

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари июнь–июль ойларида 4 мингга яқин авария содир бўлгани оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолганини қайд этди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб қарздорнинг машинаси хатланди

Шундан сўнг қарздор корхона солиқ қарзини тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Қўқонда кредитини тўламаган аёл машинаси хатлангач, қарзларини бир кунда тўлиқ бартараф этди

Маълум бўлишича, унинг банкдан 317 млн кредити бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"