Жаҳон

Араб давлатлари Ямандаги операциясини вақтинчалик тўхтатди

30 март куни Ар-Риёдда яманлик сиёсий кучлар ўртасида музокаралар старт олади.

Араб давлатлари Ямандаги операциясини вақтинчалик тўхтатди

 

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Ямандаги ҳарбий операциясини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди.

 

"Коалиция бирлашган қўмондонлиги чоршанба куни 06.00 дан бошлаб Яман ҳудудидаги барча ҳарбий операцияларни тўхтатишини маълум қилади. Бу Ар-Риёддаги маслаҳатлашувларнинг муваффақиятли ўтказилиши ҳамда муқаддас Рамазон ойи давомида тинчлик учун қулай муҳит яратиш учун амалга оширилмоқда. Биз ўт очишни тўхтатиш режимига амал қиламиз ва унинг сақлаб қолиниши учун барча чораларни кўрамиз", — дейилади коалиция баёнотида.

 

30 мартдан 7 апрелга қадар Ар-Риёдда Ямандаги низолашаётган томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. У Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Музокараларда 6 муҳим масала муҳокама қилинади.

 

Яманда 2014 йилдан буён қуролли низо давом этмоқда. 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигида коалиция марказий ҳукумат томонида урушга қўшилди. Ушбу низо йирик гуманитар инқирозга олиб келди. БМТ маълумотларига кўра, 24 миллион яманлик (аҳолининг 80 фоизи) гуманитар ёрдамга муҳтож.

 

Аввалроқ Яман хусийлари Саудия нефть объектларига ҳужум қилгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"