Илм-фан

Ал-Хоразмий шаҳарчаси илм ва таълим кластери бўлади

Туркия Президентининг юртимизга ташрифи якунланганидан сўнг, давлатимиз раҳбари Хоразмда режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Ал-Хоразмий шаҳарчаси илм ва таълим кластери бўлади

 

Мамлакатимизда катта кўламда қурилишлар бўлмоқда. Андижон, Наманган, Нукус ва бошқа шаҳарларда янги шаҳарчалар барпо этилмоқда. 

 

Шу тажриба асосида, Президентимиз ташаббуси билан Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун аэропорт яқинидан 110 гектар ер ажратилган. 

 

Жорий йил 7 февраль куни ўтказилган тақдимотда шаҳарчанинг умумий концепцияси тасдиқланган эди. Бу гал ундаги ҳар бир иншоотнинг ички мазмуни муҳокама қилинди.

 

Лойиҳага кўра, бу ерда университет, IT парк, уйлар, мактаб ва боғча, маданият ва спорт мажмуалари барпо этилади. Шаҳарча марказида Муҳаммад ал-Хоразмий сайилгоҳи бўлиб, буюк алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади.

 

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларини бошқариш бўйича комиссия тузишга кўрсатма берди.

 

«Бу ер шаҳар ичидаги шаҳар бўлади. Университет, инновацион марказ, мактаблар илм ва таълим кластерини ташкил этади. Бу ерда ишловчилар учун уй-жойлар, илмга асосланган саноат зонаси ҳам бўлади. Бу шаҳарчани шунга муносиб қилиб, сифатли қуриш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Урганчдаги Санъат музейи биносини реконструкция қилиб, кўргазма майдонини кенгайтириш, Хивадаги Қўғирчоқ театрини замонавий бинога кўчириш ҳам мўлжалланган. Президентимиз янги бинолардан самарали фойдаланиш, уларда қўшимча хизматларни йўлга қўйиб, даромад топишига шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Коммунал соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириб, қуйи тизимда самарали ишлатиш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

Ал-Хоразмий шаҳарчаси илм ва таълим кластери бўлади | Zamon.uz