0

Олимлар ҳис қилувчи қўл протези яратди

Буюк Британиянинг Бристол университети тадқиқотчилари томонидан қўл бармоқлари ўрнини босувчи ноёб протез яратилди.

Олимлар ҳис қилувчи қўл протези яратди

 

3D-принтер ёрдамида ясалган мазкур қурилма юзаси сунъий тери билан қопланган. У инсон бармоқларига хос барча функцияларни бажаришга қодир. Қолаверса, ташқи таъсирлар, масалан, иссиқ ва совуқни, оғриқни ҳис қилиш қобилиятига эга.

 

Бунинг учун протез инсон бармоқлари учидаги турли нерв толалари сингари мияга сигналлар жўнатадаган махсус митти сенсорлар билан жиҳозланган.

 

Олимлар ҳақиқий тактил нейронлар фаолиятига жуда ўхшаш ушбу сунъий нерв сигналлари ҳосил қилинишини катта воқелик, деб ҳисобламоқда. Қолаверса, тажрибалар давомида протез бармоқлар қопламаларини худди инсон териси билан бир хил кўринишда ясашга муваффақ бўлинди.

 

Мутахассислар фикрича, бу кашфиёт келажакда роботлар қўлларини яратишда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунки мазкур протезлар кичик ва нозик деталлар билан ишлаш имконини беради.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"