Жаҳон

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазо шаҳрида кўчирилган аҳолига озиқ-овқат етказаётган автомобиль Исроил дрони ҳужумига учради. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Шунингдек, Жабалияда бир фаластинлик отиб ўлдирилди, Хон Юнисдаги ҳужумда уч киши яраланди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Ҳужум шанба куни Ғазо шаҳрининг Тал ал-Ҳаво маҳалласида содир бўлган. Озиқ-овқат тарқатаётган автомобиль World Central Kitchen гуманитар ташкилоти билан ишловчи жамоага тегишли бўлган.

 

Ҳужум гувоҳининг айтишича, автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилган.

 

Бундан ташқари, Ғазо шимолидаги Жабалия қочқинлар лагери яқинидаги Ҳалава кўчирилганлар лагерида фаластинлик эркак Исроил ҳарбийлари ўқидан ҳалок бўлган. Унинг жасади ал-Шифо шифохонасига олиб борилган.

 

Хон Юниснинг ал-Маваси ҳудудида электр велосипедда кетаётган ёш йигитга қарши ҳужум оқибатида уч киши яраланган. Улар Носир тиббиёт мажмуасига етказилган.

 

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари ўтган йил октабрида кучга кирган сулҳга қарамай давом этмоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сулҳ бошланганидан бери 1 671 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил шу даврда сулҳни 600 мартадан ортиқ бузган.

 

Айни пайтда, қишки ёмғир ва сув тошқинлари Ғазодаги гуманитар вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, аҳоли овқат тайёрлаш учун чиқиндиларни ёқишга мажбур бўлмоқда. Халқаро миграция ташкилоти эса Мисрда сақланаётган 100 мингдан ортиқ чодир Исроил томонидан қўйилган чекловлар сабабли Ғазога етказиб берилмаётганини билдирди.

 

Исроилнинг Ғазода уч йил аввал бошлаган уруши давомида жами 74 736 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.