Спорт

Париж-2024: Йўлланмалар сони эълон қилинди

Мазкур Олимпиадада гендер тенглиги тўлиқ таъминланади.

Париж-2024: Йўлланмалар сони эълон қилинди

 

2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида барча спорт турлари бўйича лицензиялар тақсимоти эълон қилинди.

 

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) расмий сайтининг хабар беришича, спортнинг айрим турлари бўйича иштирокчилар сони Токио олимпиадасига нисбатан камайган. Сув спорт турлари, енгил атлетика, бокс, каноэда эшкак эшиш, велоспорт, гимнастика, дзюдо, эшкак эшиш, парус спорти, ўқ отиш, оғир атлетика шулар жумласидандир.

 

Скейтборд, скалолазание (тоққа чиқиш) ва серфинг бўйича лицензиялар сони кўпайтирилди. Шунингдек, Олимпиада тарихида биринчи марта париж ўйинларида гендер тенглик таъминланди. 32 та спорт турининг ҳар бирида тенг миқдордаги эркак ва аёл спортчилар қатнашиши кўзда тутилган ва иштирокчилар сони ҳам шунга мувофиқ тақсимланган.

 

Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2024 йили Парижда ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари учун йўлланмалар сони спорт турлари бўйича қўйидаги тартибда белгиланди.

 

Сув спорт турларии - 1370 (Токио-2020 да  1410 нафар)

Камондан отиш - 128 (128)

Енгил атлетика - 1 810 (1 900)

Бадминтон - 172 (172)

Баскетбол - 40 (40)

Бокс - 248 (286)

Каноэ - 318 (328)

Велоспорт - 514 (528)

От спорти - 200 (200)

Қиличбозлик - 212 (212)

Футбол - 32 (32)

Голф - 120 (120)

Гимнастика - 318 (324)

Қўл тўпи - 24 (24)

Хоккей - 24 (24)

Дзюдо - 372 (386)

Замонавий бешкураш - 72 (72)

Эшкак эшиш - 502 (526)

Регби - 12 (12)

Парус спорти - 330 (350)

Ўқ отиш - 340 (360)

Стол тенниси - 172 (172)

Таэквондо - 128 (128)

Теннис - 172 (172)

Триатлон - 110 (110)

Волейбол - 72 (72)

Оғир атлетика - 120 (196)

Спорт курашлари - 288 (288)

Брек данс - 32

Скейтборд - 88 (80)

Скалолазание (тоққа чиқиш) - 68 (40)

Серфинг - 48 (40).

 

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июль - 11 август кунлари бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Дания ва Нидерландия Пекин Олимпиядасини байкот қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"