Ўзбекистон

Уққан бола

Гоҳида ота-оналар эмас, фарзандлар тўғри йўлни топишади.

Уққан бола

 

“Ойим университетда дарс беради. Фан доктори. Кафедра мудири. Мактабда ҳам, академик лицейда ҳам ўқитувчиларим “Домланинг боласисан-а”, дея шўхлик қилсам, дакки беришар, ҳозиржавоб бўлсам, мақтаб қўйишарди. Мен доим ойим билан фахрланганман! Билимлари кучли! Шунинг учун яхши ўқишга интилганман. Аммо охирги пайтларда ҳамма нарса ўзгараяпти. Уйимиз, машинамиз, яшаш тарзимиз... Булар бир қарашда кўзни қувнатади, бироқ... 

 

Ўтган ҳафта лицейда бирга ўқиган ўртоғим ота-онаси билан уйга келди. Катталар алоҳида гаплашиб ўтиришганида, мен ундан қаерга ўқишга ҳужжат топшираётганини сўрадим. У эса юмшоқ ўриндиққа ястанганча ойим ишлайдиган университетни айтди. Кейин кулиб, “Ўқишга киритиб қўядиган ойинг бор экан, нега унақа ўзингни қийнаб ўқиб юрибсан?” деди. Ярамга туз сепгандек “Ишқилиб, ойинг билан бизникилар савдолаша олишсин-да”, дея қўшиб ҳам қўйди.  

 

Меҳмонлар кетиши билан ойимдан ўртоғимнинг қанақа қилиб ўқишга киришини сўрадим. “Ҳамма қатори” деган жавобни эшитиб, “У умуман китоб ўқимаган-ку! Пора биланми?” дея айтиб юбордим. Ойим эса индамай хонадан чиқиб кетди. Шу кундан буён волидамдан ўзимни олиб қочиб юрибман. Кеча ўртоғимникига бориб, ойим ўғилларини ўқишга кирита олмаслигини айтдим. Билмадим, балким бу ишим натижа берар... Ахир ойимга сиз хато йўлдасиз, дея олмаяман... 


Гоҳида ота-оналар эмас, фарзандлар тўғри йўлни топишади”.

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"