Наманганда “Медиа ҳафталик” бошланди
"Медиа ҳафталик" 22 майга қадар давом этади.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган медиа соҳаси вакиллари ва экспертлар иштирокида “Медиа ҳафталик”ка старт берилди.

Тадбирнинг расмий очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар йўналишлар бўйича уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўқув машғулотларини бошлади. Машғулотлар тажрибали мутахассислар ва медиа экспертлари томонидан олиб борилмоқда.

Дастурдан сунъий интеллект ва медиа, фактчекинг, медиахавфсизлик, контент стратегияси, мобилография ва визуал сторйтелллинг, аудитория билан ишлаш, SMM ҳамда замонавий медиа трендларига оид мавзулар ўрин олган.

Шунингдек, тадбир доирасида реал кейслар таҳлили ва тажрибалар алмашувига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Очиқ мулоқот шаклидаги суҳбатлар давомида иштирокчилар ўзаро фикр алмашмоқда.

Ушбу “Медиа ҳафталик” Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, 22 майга қадар давом этади.








