Ўзбекистон

Ўзбекистонда давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

 

22 апрель куни Вазироар Маҳкамасининг “Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

 

— ННТлар томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;

— ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;

— ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.

 

2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:

 

— ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
— лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
— келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
— давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.

 

Таъкиланишича, ушбу электрон портал Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"