Ўзбекистон

Африка орзуси

Орзунинг тузук-тузукмаси бўлмайди. У бор! Амалга ошадими-йўқми, борлиги муҳим!

Африка орзуси

 

“Мактаб йилларимизда Кустонинг сув остидаги саргузаштлари ҳақидаги кўрсатувни берилиб томоша қилардим. Мучал ёшидан ўтган бола эдим, хаёлпараст ҳам эмасдим. Лекин бошқалар, негадир, Кустога ўхшашни исташимни мазах қилишарди. Катта-кичик “Ана, Кусто келаяпти”, дея анҳордан маржон топган-топмаганимни сўрашарди. Ақлим кира бошлагани учунмас, ҳеч ким орзум ушалишига ишонмаганидан океанлар остига шўнғишим хомхаёл деган хулосага келдим.  

 

Қизим бу йил учинчи синфда ўқияпти. Баҳолари ёмонмас. Шеърларни шунчалар бийрон-бийрон ўқийдики, журналист бўладими, дейсиз эшитиб. Яқинда анча кеч бўлишига қарамай телеэкран орқали ҳайвонот оламига сайёҳат қилиб ўтирибди.  

 

— Ухлайдиган вақтинг бўлди, қизалоғим, — дедим ойисининг гапларига кўнмаган эркатойимга. 
— Дада, битта нарса сўрайман, хўп, десангиз, кейин ухлайман, — деди у эркаланиб.  
— Хўш... 
— Менга фотоаппарат олиб беринг. Кейин Африкага кетаман!  
— Нима? — кийимларимни дазмоллаётган ойиси унинг гапидан ҳайратланиб сўради. 


— Африкага бориб, ҳайвонларни суратга оламан... — деди қизалоғим онаси томонга шуни ҳам билмайсизми дегандек қараб.  
— Африка қиз болалар борадиган жой эмас. Бошқа тузукроқ нарсаларни орзу қил, — аёлим шундай дея кўйлагимни текис дазмолладимми, деб қўлида тутиб кўрди.  
— Нега энди? Майли, олиб бераман. Катта бўлганингда борасан, балким бирга борармиз, — шундай дея уни кўтариб олдим.  


Орзунинг тузук-тузукмаси бўлмайди. У бор! Амалга ошадими-йўқми, борлиги муҳим!”


Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"