Ўзбекистон

Ўзбекона рақс

Меҳр-муҳаббат миллат танламайди, деганлари ҳақиқат экан.

Ўзбекона рақс

 

“Болалик йилларим туман кутубхонасига жин кўчалардан ўтиб бориларди. Балким шу сабаб ҳам доим у ер сув қуйгандек жимжит бўлгандир. Ўзбек тилида жуда чиройли ва равон гапирадиган Надежда опанинг мени кўришлари билан кўзлари чақнаб кетар, одатда китобларни ҳам ўзи танлаб берарди. Корейс миллатига мансуб бу аёл қачон борсам, ўғлига “Алпомиш”ни ўқиб бераётган бўларди. Ўғли ўзига умуман ўхшамасди, қоракўз, қорақош бола.  

 

Мактабда бир гап эшитиб қолиб, ҳаммасини тушундим.  


— Ойи, Надежда опа, боласини асраб олган, а? — дедим ойим билан сомса тугаётиб.  
— Йўқ, — ойим мен томонга бир қаради-ю яна хамирларни бир текис қилиб ёйишда давом этди.  
— Мактабда эшитиб келдим-ку, ўзларининг фарзанди бўлмагач, асраб олишган экан. Ўшанда маҳалладошлари боласига ўйинчоқлар, кийим-кечалар олиб чиқиб беришган экан, — далиллар келтиришга ўтдим.

 

Бироқ ойим гапимни инобатга олмади, йўқ, дея қатъий айтди-ю, бошқа бунақа гап-сўзларга учмаслигимни тайинлади. Энди тушунаяпман, онам бу гап тилдан-тилга ўтиб, Ҳакимбекнинг қулоғига етишини истамаган.  

 

Яқинда Ҳакимбекнинг тўйи бўлди. Надежда опага меҳрим бўлакча бўлгани учун қайнонамдан болаларимга қараб туришни илтимос қилдим. Борсам, Надежда опа адрас кўйлак кийиб олган. Умр йўлдоши ҳам қўллари кўксида меҳмонларни кутяпти. Ҳофиз миллий қўшиқларни куйлай бошланганида, доим тўйларда “Сизлардек ўйнай олмайман, азизлар”, дея ўзини четга тортадиган Надежда опа шундай чиройли ҳиром айладики, кўз узолмай қолдим.  

 

— Уч ойдан бери рақс тўгаракларига қатнашиб ўрганибди. Ўғлимни уйлантирсам, қудаларим билан рақс тушишим керак, дея, — деди ёнимда ўтирган хола ҳавас-ла даврага қараб.


Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"