Ўзбекистон

Уйқудаги ака

Фарзандларимиз ака-укалар ўртасидаги меҳр-оқибатни кўриб ўсишсин.

Уйқудаги ака


“Мен уйқучан эдим. Даланинг ишига ҳам укамдек иштиёқим йўқ эди. Отам раҳматли эса ҳар тонг “Тур, далага бориб ишлашимиз керак”, дея уйғотмасди мени. “Мансур, уйғондингми? Кел, опа-уканг билан бирга чой ич”, дерди. Жигарлар доим бир жойда бошимиз қовушиб ўтиришимизни истаган-да. Улғайгач, ҳамма ўз йўлидан кетаркан. Учаламиз уч дунёдекмиз гўё. Касбимиз шуни тақозо қилгандек. 

 

— Ғофур ўзи қўрс, темир-терсаклар билан ишлагани учун, — деб укамнинг тўнғиллаб гапиришидан нолишганида изоҳ бераман ҳазил аралаш.  


Ўтган ҳафта опам ота ҳовлига боравермаслигимни куйиниб гапирди.  


— Борсак, Ғофур бир нима деб тўнғилласа, асабим бузилади, — дедим. Мажлисдан чарчаб чиққаним учун опамнинг гаплари иддаодек туюлди.  
— Унинг гапириш оҳангги шунақа. Барака топгур, сен каттасан, ука, омонмисан, деб хабар олиб турсанг бўлади-ку, — опам насиҳат қилди.  
— Хўп, ишли одам бўлсам, бир кун вақт топиб ўтарман, — дея ўлганнинг кунидан жавоб қайтардим.  


Худди ўз муаммоларим камдек. Укам кап-катта одам бўлса. Ота-онамиздан қолган ҳовлида яшаса. Унинг ўзи мени манмансираган санайди чоғи, ҳадеб уйимга келавермайди.  


— Мансур, яна бир гап айтмоқчи эдим. Раҳматли ўғлингнинг қабри нураб қолибди. Энди буёғи ёғингарчиликлар тўхтайди, бир устини суваб қўйсанг бўларди, — опамнинг овози энди қалтираброқ чиқди.  

 

Бош чайқадим-у, гапира олмадим. Уч ёшга тўлмасдан дунёни тарк этган ўғлимдан кейин аёлим ўзини йўқотиб қўйди. Менинг эса чалғиш учун имконим — ишим бор. Лекин уни эслаганимда юрагимда симиллаб оғриқ туради. У тенги болалар ҳарбий хизматга кетаётганини кўриб, шу кунларда яна юрагимда оғриқ турганди.  


Дам олиш куни дардим янгиланиб, қабристонга йўл олдим. Борсам, раҳматли боламнинг қабри усти сувалган. Ёнидаги дарахтнинг шох-шаббалари тартибга келтирилган. Ҳайрон бўлдим. Суриштирсам, мен қўрс дейдиган, кўнгли ҳам тошга айланиб кетган, дея санайдиган укам уч кун олдин мозор бошига келган экан.  


Отам “Бир-бирингни аянглар”, дея кўп таъкидларди. Падаримнинг насиҳатларини унутаёзган ўғил мен эканман. Уйга қайтдим-да, аёлимнинг “Шу укангизникига боргим келмайди”, дейишига қарамай, болалар билан бирга ота уйимга отландим. 


Фарзандларимиз ака-укалар ўртасидаги меҳр-оқибатни кўриб ўсишсин”.


Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"