Ўзбекистон

Болаларнинг насибаси

Ҳалоллик озодаликдан бошланади.

Болаларнинг насибаси

 


“Шоҳида боғчада ишни тарбиячиликдан бошлади. Йиллар давомидаги меҳнаткашлиги эътиборга олиниб, мудира нафақага чиққач, уни янги лавозимга тасдиқлашди. Болалар Шоҳидани яхши кўришарди, эрталаб югуриб келиб бўйинига осилишар, энг йиғлоқи, “Боғчада қолмайман”, дейдигаларини ҳам аврашга уста эди-да. 

Мудираликнинг ўзига яраша масъулияти билан бирга фойдали жиҳатларини ҳам у олдиндан биларди. Ҳар куни ишдан кетар маҳали қўлига бир елим халта нарса тутқизишади. Тухум, мураббо дегандек. Бу пора эмас, ходимларнинг ҳурмати белгиси, қолаверса, болалар шунча нарсани еб тугата олишмагандан кейин мудирага беришади-да.  


Шоҳида иш вақти тугашига ярим соатлар қолганида онаси билан гаплашди. Отасининг бироз тоби қочибди. Шоҳида ишдан қайтишда кириб, падарининг ҳолидан хабар олишни дилига тугди. Одатдагидек боғчадан чиқди. Ота уйига боргач, елим халтасини очди. Нарсаларни хонтахта устига қўя бошлади.  


— Булар нима? — отаси нарсаларнинг нималигини кўриб турса-да сўради. 
— Тўғри ишдан чиқиб келавердим, овқат қилолмадим, — Шоҳида отаси у пиширадиган хамирли таомларни хуш кўришини эслаб хижолат тортди.  
— Болаларнинг насибасими? — ота шундай дея ёстиққа бошини қўйди, унинг пешанасидаги ажинлар чуқурлашганидан, шифтга қадалган нигоҳларидан дарди оғирлашгандек эди, — Мен сенга тўғри тарбия бермабман-да...  


Шоҳида гўёки жойида тошдек қотди. Қирққа кирган жувон ҳар куни уйига ташийдигани болаларининг насибаси эканлигини отасининг чуқур хўрсинишидан англади. Болалик йиллари лой ўйнаб, меваларга ювилмаган қўлларини чўзганида отаси “Ҳалоллик озодаликдан бошланади”, деганидаги каби уялганнамо эркаланиш ҳисси эмас, ўзига нотаниш бир туйғунинг кучидан сўз айтишга унинг тили айланмасди...”

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"