Ўзбекистон

Туман мактабгача таълим бўлимлари тугатилади

Вазирлик бу бўйича Президент Администрациясидан топшириқ берилганини маълум қилди.

Туман мактабгача таълим бўлимлари тугатилади

 

Ижтимоий тармоқда туман мактабгача таълим боълимлари фаолиятини тугатиш тоъгърисидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.  

 

Қайд этилишича, вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш ҳамда бошқа масалаларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

 

Айни пайтда вазирлик ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва туман мактабгача таълим бўлимларини оптималлаштириш бўйича масъул бошқарма ва идоралардан, жумладан, ҳудудий бошқармалардан таклифларни йиғиш, шунингдек, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда барча механизмларни батафсил ишлаб чиқишни режалаштирган.

 

Бугунги кунда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиш жараёнининг энди бошланганлигини инобатга олиб, туман мактабгача таълим бўлимлари қандай ўзгариши тўғрисида маълумот мавжуд эмас. 

 

Шу билан бирга, Вазирлик туман бўлимларини оптималлаштиришда барча ходимларнинг, бутун тизимнинг манфаатлари, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари инобатга олинишини кафолатлайди. Ушбу йўналишдаги илғор жаҳон тажрибаси ҳам қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олинади. Бундан ташқари, амалиётда, ҳар қандай таклифлар ҳудудлардан бирида тажриба-синов тариқасида ўтказилгандан кейин республика миқёсида жорий этилади.

 

Туман бўлимларини оптималлаштириш натижасида жойларда янада самарали бошқарув тизими тузилиб, пировардида мактабгача таълим тизимида сифатни ошириш ва коррупция омилларини камайтиришга қаратилади. Бу қадам 2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2017 йилда қабул қилинган Маъмурий ислоҳотлар консепциясига мувофиқ бўлиб маъмурий ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

 

Туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини оптималлаштириш масаласи Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган ва давлат органлари фаолиятини тубдан ўзгартиришга, кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда профессионал, адолатли ва юқори самарали давлат бошқаруви тизимини жорий этишга қаратилган мақсадларга тўлиқ мувофиқлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 

 

Белгиланган мақсадлар давлат органларининг ҳудудий масалаларни ҳал этишда масъулиятини кучайтириш, маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш, бошқарув аппаратини қисқартириш ва иш жараёнларини оптималлаштириш, барча даражаларда самарали ишларни ташкил этиш ва очиқликни таъминлашни назарда тутади.

 

“Мавжуд туман мактабгача таълим бўлимлари ўрнига пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай маҳаллий бошқарув шаклларининг иш механизмлари, тузилиши ва вазифалари тўғрисида аниқроқ тушунчага эга бўлмагунча, шошилинч хулосалар қилмасликка яна бир бор чақирамиз”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"