Ўзбекистон

“Буханка”нинг нархи тушиши мумкинми?

Биржа мутахассислари шу куннинг долзарб масалаларига ойдинлик киритди.

“Буханка”нинг нархи тушиши мумкинми?

 

Сўнгги йилларда кўплаб товарларни сотиш ва сотиб олишда бозор механизмларига ўтиш ортидан биржа савдоларига қизиқиш ортиб кетди. Айниқса, 1 июндан бошлаб ғалланинг биржада очиқ савдога чиқарилиши ва бунинг ортидан қолипли нон (халқ тилида “буханка”)нинг нархи кўтарилиши ортидан биржа эътибор марказида бўлиб турибди.

 

Хўш, бозор иқтисодиётининг энг муҳим воситаларидан бири бўлган биржа фаолияти Ўзбекистонда қандай йўлга қўйилган? 7 июнь куни Республика товар-хомашё биржаси махсус пресс-тур уюштирди.

 

Куннинг энг долзарб масаласи

 

Пресс-турда марказий муаммо – ғалланинг бозор нархларида сотилиши бўлди. Унда бир қатор масалаларга ойдинлик киритилди.

 

Биринчидан, ушбу чора-тадбирдан кўзланган энг асосий мақсад — нархларни барқарорлаштиришдан иборат. Айниқса, ҳозирги — бутун дунёда озиқ-овқат танқислиги кузатилаётган ва бозорлар тобора ёпилиб бораётган бир шароитда бу энг устувор вазифа саналади.  Хусусан, ҳозирда жаҳон бозорида 1 тонна буғдой нархи 480 долларни ташкил этмоқда.

 

Авваллари нон ишлаб чиқарадиган корхоналар унни белгиланган нархда сотиб олган, аммо бу мавжуд талабни қондиришга имкон бермаган. Қолган маҳсулот қора бозорда сотиб олинар ва нарх барибир бозор нархларига мос тушарди (баъзан эса ундан ҳам баланд бўлган). Эндиликда бунга эҳтиёж йўқолди ва барчаси шаффоф ҳолатда амалга оширилмоқда. Бозор тамойилларининг жорий этилиши эҳтимолий инқироз даврларида вазиятни суиистеъмол қилишнинг олдини олади.

 

Иккинчидан, 1 июндан ун, 1 июлдан доннинг очиқ савдога чиқарилиши мижозларнинг кўпайишига олиб келди. Масалан, 1 июнгача ун харид қилувчилар сони 2700 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 4.5 мингдан ортиб кетди (6 кун оралиғида). Бу ўз навбатида рақобат муҳитининг кучайишига ҳамда савдо жараёнларининг янада шаффофлигига сабаб бўлади.

 

Ўзбекистон дон ва ун экспорт қиладими?

 

Ўзбекистон дон экспортини амалга оширади. Аммо мамлакатнинг ўзида етиштирилган дон эмас, балки импорт қилинган маҳсулот хорижга чиқарилади. Ўзбекистондан асосан, Тожикистон ва Афғонистон ғалла импорт қилиши қайд этилди.

 

Энг кўп қайси вилоятлар биржага ун чиқарди?

 

Сўнгги маълумотларга кўра, 6 июнь ҳолатига кўра, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти фермерлари биржага энг кўп маҳсулот жойлаштирган.

 

Биржани брокерсиз тасаввур қилиб бўлмайди

 

Шу сабабли янги жорий этилган механизмда уларга алоҳида эътибор қаратилди. Республика товар-хомашё биржаси матбуот хизмати раҳбари Ҳ.Тиллабоевнинг маълум қилишича, Савдо-саноат палатасининг 200 ходими ва бевосита фермерларнинг 500 дан зиёд ҳисобчилари брокерликка ўқитилди. Уларнинг барчаси биржада брокер сифатида рўйхатга олинган.

 

Қолипли нон нархи тушиши мумкинми?

 

Биржа мутахассисларининг сўзларига кўра, эндиликда барчаси бозорга боғлиқ. Агар нархлар барқарорлашса, маълум вақтдан сўнг дон нархи пасайса, қолипли нон нархи ҳам пастлайди.

 

Хулоса ўрнида

 

Дон маҳсулотларининг бозор механизмлари асосида сотишга ўтилиши барибир амалга оширилиши керак эди. Уни кечиктириш, ортга суриш иқтисодиётга ҳеч қандай самара бермайди. Нонга талабнинг ошиши ун ва донга ажратиладиган дотацияларнинг ҳам кўпайтирилишига олиб келар, оқибатда йилдан йилга бюджетга бунинг оғирлиги кўпайиб борарди.

 

Иккинчидан, асосий мақсад — ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтиш экан, рақобат муҳитини кучайтириш зарур. иккинчидан, товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатдорлиги бўлмас экан, ишлаб чиқариш унумдорлиги паст бўлаверади. Биржа орқали товарларнинг сотилиши эса ушбу икки факторнинг таъминланишига олиб келади.

 

Жаҳонгир ҚЎЗИЕВ

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"