Ўзбекистон

“Шакар еманг, асал енг”: Сурхондарё вилояти ҳокимининг гапи муҳокамаларга сабаб бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими матбуот котиби расмий муносабат билдирди.

“Шакар еманг, асал енг”: Сурхондарё вилояти ҳокимининг гапи муҳокамаларга сабаб бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг одамлар тонналаб шакар еётгани ҳақидаги видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Муродбек Давлатов вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 11 апрель куни ўтказилган йиғилишда мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар, спортчилар ва ҳарбий қисмларга озиқ-овқат етказиб берувчи корхоналар фаолияти муҳокама қилиниб, вилоят ҳокими томонидан масъуллар ва таъминотчи корхоналар раҳбарларига шакар ўрнига табиий асал ва мевалардан олинган маҳсулотлардан кенгроқ фойдаланиш бўйича берилган тавсиялар нотўғри талқин қилинган ҳолда тарқатилган.

 

“Кечагина олимни олиб келиб, шакарнинг зарарини ўргаттирдим. Ҳамма тонналаб шакар еяпти. Биз ҳозир 1000 тонна шакарнинг Сурхондарёдаги импортини қисқартирсак, шакарнинг бозордаги нархи арзон бўлади. Нима учун 3000 тонна асал ишлаб чиқаряпмиз? Нега, асал емаймиз биз?”, деган ҳоким тарқалган видеода.

 

Хабарларга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳокимнинг гапларига турлича муносабат билдирган. Айримлар асал шакардан қимматлиги, айни дамда 1 кило тоза асал пулига 8-10 кило шакар беришини айтган.

 

Матбуот котиби ҳокимнинг тавсиялари, аввало, болалар, беморлар, спортчилар ва ҳарбий хизматчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом овқатланишни кенг жорий этиш, шунингдек, ҳудудда етарли миқдорда мавжуд бўлган асал ва бошқа табиий маҳсулотлардан самарали фойдаланиш мақсадида билдирилганини қайд этган. Шу билан бирга, шакарнинг инсон саломатлигига салбий таъсири илмий жиҳатдан асослангани алоҳида таъкидланган.

 

Шу муносабат билан ҳокимлик матбуот котиби айрим канал ва саҳифа админларидан маълумотларни умумий мазмундан узиб олиб, нотўғри талқин қилган ҳолда тарқатмасликларини сўраган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.