Ўзбекистон

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда аҳоли сони 38 миллиондан ошиб, урбанизация даражаси 51 фоизга етди. Натижада қарийб 20 миллион фуқаро шаҳарларда истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

Уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳаси бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари урбанизация иқтисодий ўсишнинг муҳим омили эканини таъкидлаб, унинг ҳар 1 фоизга ошиши иқтисодиётнинг камида 1 фоизга кенгайишига хизмат қилишини қайд этди. Шунингдек, бу жараён инвестициялар оқими, бизнес ва стартаплар ривожи ҳамда меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада ошириши айтилди. Шу боис республикада урбанизацияни барқарор ривожлантириш бўйича ягона ёндашув зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Маълум қилинишича, бош режаларни ишлаб чиқиш учун давлат бюджетидан ҳар йили 200–250 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлар, аввало, бош режаси мавжуд бўлмаган ёки эскирган ҳудудларга йўналтирилиши лозим.

 

Йиғилишда кичик шаҳар ва шаҳарчаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлар борлиги, бироқ шаҳарсозлик ҳужжатлари йўқлиги сабаб уларнинг фаолияти тўхтаб қолаётгани қайд этилди. Айрим тадбиркорлар ҳатто ўз маблағлари ҳисобидан бош режа ишлаб чиқилишидан манфаатдор экани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлари ҳамда Урбанизация қўмитасига жорий йил якунига қадар бюджет маблағлари ҳисобидан 6 та шаҳар ва 44 та шаҳарча учун бош режалар, шунингдек, 104 та қишлоқ учун мастер режаларни ишлаб чиқишни якунлаш топширилди. Бундан ташқари, ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликда яна 50 та аҳоли пункти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бошланиши белгиланди.

 

Ер муносабатлари тизимидаги муаммолар ҳам танқид қилинди. Хусусан, 2025 йилда ерларни хусусийлаштириш бўйича 112 мингта аризанинг 14 фоизи бош режа йўқлиги баҳонаси билан рад этилгани қайд этилди. Бу эса 4 минг гектар ернинг иқтисодий айланмага киритилмай қолишига ва бюджетга қўшимча 550 миллиард сўм тушум йўқотилишига сабаб бўлган.

 

Шу боис уч ой ичида ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, 5–10 дақиқа ичида онлайн кўриб чиқиш тизимини жорий этиш топширилди.

 

Йиғилишда, шунингдек, бош режаларда назарда тутилган инфратузилма — сув, канализация, иссиқлик, газ, электр тармоқлари ва йўлларни қачон ва қандай манбалар ҳисобидан қуриш масалалари етарли даражада асосланмагани танқид қилинди.

 

Давлат раҳбари ҳар бир бош режа ижросини таъминлаш учун йилма-йил комплекс дастурлар ишлаб чиқилиб, аҳоли ва тадбиркорларга етказилиши зарурлигини таъкидлади. Бундай тизим йўқлиги сабаб инфратузилма харажатлари айрим ҳудудларда 2–3 баробар ортиб кетаётгани ва тартибсиз қурилишлар давом этаётгани қайд этилди.

 

Натижада, ҳар бир вилоят ҳокимига икки ой муддатда вилоят ва туман марказларининг тасдиқланган бош режаларини амалга ошириш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Мутасаддиларга эса ушбу дастурларда лойиҳаларнинг қайси қисми республика ва маҳаллий бюджетлар, қайси қисми халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини аниқ белгилаш топширилди.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.