0

Дунёда қўйиш тақиқланган исмлар рўйхати очиқланди

"Silive.com" нашри дунё мамлакатларида қўйилиши ман этилган исмлар рўйхатини эълон қилди.

Дунёда қўйиш тақиқланган исмлар рўйхати очиқланди

 

Унда ушбу исмларнинг қандай сабабларга кўра тақиқлангани ҳам айтилган

 

Қайд этилишича, қуйида келтириладиган исмлар бир ҳудуд учунгина тегишли ҳисобланади.

 

Мексика, Сонора штати: Facebook

Исмнинг маъноси: ижтимоий тармоқ.

Тақиқланиш сабаби: Мексиканинг ушбу штатида «мантиққа тўғри келмайдиган» исмлар қўйиш тақиқланган.

 

Мексика, Сонора: Гарри Поттер

Исмнинг маъноси: романлардаги хаёлий сеҳргар билан боғлиқ.

Тақиқланиш сабаби: исм болани масхара қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Австралия: Ikea

Исмнинг маъноси: Швеция мебель супермаркетлари тармоғи.

Тақиқланиш сабаби: бола исмига мос келмайди.

 

Австралия: iMac

Исмнинг маъноси: Apple томонидан ишлаб чиқарилган стол компьютери.

Тақиқланиш сабаби: бу шахснинг исми эмас, балки буюм.

 

Аргентина: Месси

Исмнинг маъноси: афсонавий футболчи Лионель Мессининг фамилияси.

Тақиқланиш сабаби: фамилияларни исм сифатида ишлатиш мумкин эмас.

 

Саудия Арабистони: Линда

Исмнинг маъноси: юмшоқ, мулойим, чиройли.

Тақиқланиш сабаби: хорижий.

 

Саудия Арабистони: Амир

Исмнинг маъноси: князь.

Тақиқланиш сабаби: саудияликлар фарзандларига қироллик оиласига тегишли исмларни қўймаслиги керак.

 

Саудия Арабистони: Малек

Исмнинг маъноси: шоҳ.

Тақиқланиш сабаби: бу исм фақат қироллик оиласи аъзолари учун мўлжалланган.

 

Буюк Британия: Цианид

Исмнинг маъноси: ҳалокатли заҳар.

Тақиқланиш сабаби: Исм келажакда болага зарар етказиши мумкин.

 

Германия: Усама бин Ладен

Исмнинг маъноси: «Ал-Қоида» собиқ раҳбарининг исми.

Тақиқланиш сабаби: ҳақоратомуз.

 

Япония: Акума

Исмнинг маъноси: шайтон.

Тақиқланиш сабаби: болани масхара қилишдан ҳимоя қилиш.

 

Германия, Малайзия, Мексика ва Янги Зеландия: Адольф Гитлер.

Исмнинг маъноси: фашистлар Германияси раҳбарининг исми.

Тақиқланиш сабаби: ҳақоратомуз.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"