Hi-tech

Илон Маск Твиттерга шарт қўйди

Компания унинг шартига рози бўлса, миллиардер тармоқни сотиб олишга тайёр.

Илон Маск Твиттерга шарт қўйди

 

Америкалик миллиардер Илон Маск Твиттердан компаниянинг сохта аккаунтларни аниқлаш механизмини ошкор қилишни талаб қилди. Тадбиркорнинг айтишича, агар корпорация 100 та аккаунтни танлаб олиш усули ва уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланадиган мезонлар ҳақида гапирса, у ҳолда Твиттерни асл шартлар асосида сотиб олади. 

 

Маск, шунингдек, Твиттер бош директори Параг Агравални ижтимоий тармоқ аудиториясининг неча фоизини сохта аккаунтлар ташкил этиши ҳақидаги оммавий мунозарага чақирди.

 

Аввалроқ тадбиркор Тқиттернинг ботларни бошқариш учун фойдаланадиган ҳар қандай алгоритмлари очиқ бўлиши кераклигини айтган эди. У ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини пулли текшириш ғоясини илгари сурди ва унинг мақсади платформани сохта аккаунтларни яратиш учун жуда қимматга тушириш эканлигини қўшимча қилди.

 

Корпорация Маскнинг 44 миллиард долларлик таклифини 25 апрел куни қабул қилди. Бироқ май ойи ўрталарида тадбиркор ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар нисбати билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмагунича, келишувда бошқа ҳаракат бўлмаслигини айтди.


Делавер суди Тwиттернинг Маскга қарши даъвоси бўйича суд жараёни бошланишини 17 октябрга белгилади. Жараён беш кун ичида якунланиши керак.

 

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.