Ўзбекистон

ШҲТ аёллар форуми Тошкентга кўчирилди

Аввалроқ у Самарқандда ўтказилиши режалаштирилганди.

ШҲТ аёллар форуми Тошкентга кўчирилди

 

Тошкентда 19 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати хабар берди.

 

Аввалроқ ушбу форумни 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш маълум қилинганди. Сенат хабарига кўра, форум Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

Таъкидланишича, форум ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида барқарор ривожланиш мақсадларининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва гендер тенглигини таъминлаш, ташкилот маконида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ўтказилмоқда.

 

Тадбир давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B муҳокамалар, миллий анъаналаримизни намоён этувчи кўргазмали дастурлар ташкил этилади.

 

Маълумот учун: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади.

 

Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.


Ўтган йили сентябрда Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ҳамда Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган.

 

Бу йил Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш учун расман ариза топширди. Ҳозирда Ўзбекистон ташкилотга раислик қилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"