"UzautoMotors" илк миллий кроссовер сотувига тайёргарлик кўрмоқда
Яқин кунларда Chevrolet Tracker хариди бошланиши маълум қилинди.

Саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган илк миллий кроссовер Chevrolet Tracker автомобили сотуви бошланади. Шу муносабат билан компания автомобиль сотуви бошланишига ҳозирлик кўрмоқда.
Автомобил яримавтомат тўхташ тизими, LED ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор дисплей Chevrolet MyLink, 6 динамикли мултимедиа тизими, кўпфункцияли рул, кондиционер, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.
Маълумот ўрнида, Chevrolet Tracker -2023 автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ЭСП), тормоз (АБС) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (ҲСА), орқа парктрониклар ва болалар ўриндиғи Исофих хавфсизлик технологияларига эга.
"30-августда сизларни дилерлик марказларимизда кутиб қоламиз",- дейилади "UzautoMotors" хабарида.







