Ўзбекистон

Ўзбекистон ташаббуси билан темирйўл администрациялари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда—Рашид Алимов

Тожикистон вакили ШҲТ мамлакатларининг ўзаро транспорт боғлиқлиги қандай ҳал этилаётганини айтди.

Ўзбекистон ташаббуси билан темирйўл администрациялари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда—Рашид Алимов

 

 

ШҲТ Самарқанд саммити арафасида Тожикистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси профессори Рашид Алимов эришилган натижалар, мазкур ташкилотнинг бугуни ва келажаги ҳақидаги қатор саволларга жавоб берди.

 

Шунингдек, ШҲТнинг собиқ Бош котиби ўзаро боғлиқлик муаммосини қандай ҳал қилаётгани ва бу йўлдаги тўсиқлар ҳақида гапириб ўтган.

 

“Ўзаро боғлиқлик масаласи сўнгги 10-12 йил ичида, айниқса, транспорт соҳасида жуда долзарб бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Катта ютуқлардан бири сифатида 2014 йилда Душанбеда автомобиль ташишлари учун қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги битимнинг қабул қилинишини кўрсатиш мумкин. Бу жуда мураккаб ҳужжат бўлиб, у 8 йил давомида БМТ ЭСКАТОнинг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда тайёрланди”, — дейди Алимов.

 

Ушбу битим ШҲТга аъзо барча давлатлар томонидан 2016 йилда ратификация қилинган ва энг йирик фундаментал халқаро ҳужжатга айланган. Унинг қабул қилиниши олтита яшил йўлакни шакллантиришда амалга оширилган ноёб имкониятларни яратиб берган.

 

Битимнинг афзаллиги шундаки, у очиқ битим мақомига эга, унга 2018 йилда Беларусь қўшилган, Афғонистон ва Туркманистон эса катта қизиқиш билдирган. Туркманистон келажакда ушбу ҳужжатга қўшилишга қарор қилса ва Эрон яқин кунларда ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланса, форс кўрфазига яшил йўлак очилади. Бундай ҳолда, товарларни барча транспорт воситалари, шу жумладан Евроосиё маконининг исталган нуқтасига — Шанхайдан Форс кўрфазига ёки Болтиқ денгизига темирйўл орқали етказиб бериш мумкин бўлади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ташаббуси билан темирйўл администрациялари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда, халқаро автомобиль ташишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда.

 

“Ўзаро боғлиқлик вазифасини амалга ошириш йўлида тўсиқлар мавжуд. Улар техник ва холис характерга эга. Транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик мақсадида ягона формула ва ягона алгоритмни ишлаб чиқиш учун вақт, ресурслар ва барча давлатларнинг розилиги талаб этилади. Аммо бу муаммоларни бартараф этиш мумкин”, — дейди у.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.