Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайланди
Шу пайтга қадар ўринбосар бўлган Мурат Каллибекович Камалов лавозимидан озод этилди.

Айни пайтда Танзила Нарбаева раислигида Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайланди.







