энг долзарб

ШҲТ саммити: нималар кутиляпти?

Бугун ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқанд саммитига старт берилади.

ШҲТ саммити: нималар кутиляпти?

 

Пандемия даврида масофавий ва гибрид шаклда ўтган учрашувлардан сўнг илк бор барча етакчилар юзма-юз кўришади. Шунинг ўзиёқ унинг аҳамиятини кўрсатиб турибди.

 

ШҲТнинг ушбу саммити ташкилотнинг ҳақиқий мулоқот платформаси эканини яна бир бор исботлади. Турли куч марказлари ўртасида қарама-қаршилик кучайган, кескин ва ортга қайтмас ўзгаришлар содир бўлаётган бир даврда музокара ва мулоқотлар муҳим ҳисобланади. Бугун Ўзбекистонда Узоқ Шарқдан Ўртаер денгизигача бўлган давлатлар етакчилари жамланади. Улар орасида дунёнинг иқтисодий етакчиси бўлган Хитой, ҳарбий жиҳатдан қудратли Россия, шиддат билан ўсиб бораётган Ҳиндистондан тортиб НАТОнинг энг муҳим аъзоларидан бири Туркия бор. Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари сўнгги 3 ойда иккинчи марта бир жойда тўпланади.

 

Ташкилот учун илк натижалар маълум: 14 сентябрь куни Қатар ва Миср ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкорга айланди. Миср қўшилиши ҳисобига ШҲТ географияси Африкагача кенгайди.

 

Куни кеча Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланиши тўғрисида имзоланган шартномани ҳам энг катта ютуқлардан дейиш мумкин. Умуман олганда янги транспорт йўлаклари масаласи долзарблигини Ўзбекистон томони кун тартибига олиб кирди. Айниқса, сўнгги геосиёсий ўзгаришлар бу масаланинг нақадар долзарб эканини яна бир бор кўрсатди. Шу маънода темирйўл қурилиши бўйича шартномани том маънода инқилобий дейиш мумкин: бу нафақат уч давлат, балки бутун ШҲТ доирасида савдо ва товар айирбошлаш жараёнларини кенгайтириши ва иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

 

Шу билан бирга саммит доирасида режалаштирилган икки томонлама музокаралар ҳам катта аҳамиятга эга: турли маълумотларга кўра, бу жараёнларда нафақат ташкилот фаолиятига оид, балки, глобал даражадаги масалалар кўтарилади: масалан, Туркия президенти россиялик ҳамкасби билан “ғалла келишуви”ни муҳокама қилмоқчи; Владимир Путин, ўз навбатида, Эрон раҳбари Иброҳим Раисий билан Эрон ядро келишувини тиклаш жараёнларини гаплашмоқчи; Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги сўнгги воқеалардан сўнг Илҳом Алиев билан мулоқотда албатта, Кавказортидаги вазият кўтарилади. Айрим кузатувчилар Самарқанд саммитининг энг катта аҳамиятини асосан икки томонлама музокараларда кўрмоқда.

 

Асрлар давомида дипломатия ва мулоқот маркази бўлган Самарқанд бугун яна бир бор шу миссияни бажаришга тайёр. Саммитдан сўнг ШҲТ тарихида янги босқич бошланиши, шубҳасиз.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.