Жаҳон

Германия "тенглар ичида тенгроқлар" сафига қўшилмоқчи

Берлин БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлиш истагини билдирди.

Германия "тенглар ичида тенгроқлар" сафига қўшилмоқчи

 

Германия БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлиши керак. Бу ҳақда канцлер Олаф Шольц ташкилот Бош ассамблеясидаги чиқишида маълум қилди

 

"Германия ўзига катта мажбурият олишга тайёр — аввалига 2027 ва 2028 йилларда 10 та ўзгарадиган аъзо бўлиш, кейинчалик доимий аъзога айланиш мумкин.

Мен сиздан БМТ принципларини ҳурмат қиладиган, ҳамкорликка интиладиган ва таклиф қиладиган давлат сифатида бизнинг номзодимизни қўллаб-қувватлашни сўрайман", — деган канцлер.

 

Шу билан бирга у Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишни, унинг фаолиятини XXI аср чақириқларига мослаштиришни таклиф қилган. Шольцнинг фикрича, кенгаш бундан 30, 50 ва 70 йил олдинги даврга мос келади. У Осиё, Африка ва Жанубий Америка минтақасидаги давлатларнинг дунё саҳнасида янада кўпроқ мавқега эга бўлиши лозимлигини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида: БМТ Хавфсизлик кенгаши ташкилотнинг энг асосий органларидан бири. Унга беш давлат: АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия ва Хитой доимий аъзо ҳисобланади. Қолган аъзолар ҳар икки йилда алмашиб туради. Доимий аъзо давлатлар вето ҳуқуқига эга, бу уларнинг исталган қарор ёки резолюцияни тўхтатиб қўйиш имконини беради.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"