Жаҳон

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади



Янги тавсияларга кўра, виза олиш учун ариза топшираётган Россия фуқароларидан ҳарбий гувоҳнома ва ҳарбий хизматга оид маълумотлар талаб қилинади.


Европа Комиссияси Россия фуқароларига виза бериш тартиби бўйича янгиланган тавсияларни эълон қилди. Унга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари аризачилардан ҳарбий гувоҳнома тақдим этиш, ҳарбий хизмат ҳақидаги сўровномани тўлдириш ҳамда маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи декларацияни имзолашни сўраши мумкин.


Кучайтирилган текширувлар 2022 йил 24 февралдан буён Россия Қуролли Кучлари ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган, шунингдек, жанговар ҳаракатларда бевосита қатнашган шахсларга нисбатан қўлланади. Комиссия бундай шахсларнинг Европа Иттифоқига киришини тўлиқ тақиқлашни ҳам таклиф қилмоқда.


Бундан ташқари, Европа Комиссияси аъзо давлатларга биометрик бўлмаган эски намунадаги Россия паспортларини тан олишни тўхтатишни тавсия қилган.


Шенген ҳудудига киришни истаган барча Россия фуқаролари келиб чиқишидан қатъи назар, индивидуал текширувдан ўтказилиши керак. Бу жараёнда суҳбатлар ва Шенген ахборот тизими орқали бармоқ изларини текшириш ҳам назарда тутилган.


Европа Иттифоқининг ташқи чегараларида ҳам назоратни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.