Жаҳон

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди



Европа Комиссияси Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакетини таклиф қилди. Бу ҳақда Комиссия президенти Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.



Таклиф этилаётган чоралар қаторига:

Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётларида иштирок этган шахсларга виза беришни тақиқлаш;

SWIFT тизимидан узилиши режалаштирилган 60 та банкка нисбатан санкциялар жорий этиш;

Россия нефтини ташувчи 70 та танкерни чекловлар рўйхатига киритиш;

Европа Иттифоқи ҳудудида Россия рамзларини намойиш этишни тақиқлаш;

ЕИ фуқароларининг Россия компанияларида лавозим эгаллашини чеклаш;

Россия спорт жамоалари ва спортчиларининг Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашишини тақиқлаш;

Россиядан Европа спортини молиялаштиришни чеклаш киради.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши 21-санкциялар пакети июль ойида қабул қилинган эди. Унга 48 нафар фуқаро ва 170 та ташкилот — жами 218 жисмоний ва юридик шахс киритилган.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.