Кобулда яна теракт: бу гал нишонда таълим маркази
Воқеа бугун тонгда содир бўлган.

Афғонистон пойтахтининг ғарбий қисмида жума куни эрталаб портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ariana News телеканали хабар берган.
Манбаларга кўра, воқеа Кобулнинг Дашт-э Барчи туманидаги Каж ўқув марказида содир бўлган.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги аллақачон портлашни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Ariana News. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг аниқ сони йўқ, тафсилотлар келтирилмаган.







