iPhone 14 мустақил равишда полицияни ЙТҲ жойига чақирди
Смартфонга “Crash Detection” функцияси ўрнатилган.

Американинг Линколн шаҳрида iPhone 14 автоҳалокат жойига мустақил равишда полиция чақирди. Бу ҳақда Аssociated Press хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "Honda Accord" автомобили дарахтга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.
Маълумки, iPhone 14'даги “Crash Detection” функцияси фойдаланувчининг бахциз ҳодиса содир бўлганиини аниқлаш учун сенсорлардан фойдаланади.
Биринчи смартфон эгаси бахциз ҳодиса ҳақида хабар олади, агар у жавоб бермаса, 20 сония ичида иПҳоне автоматик равишда полицияга қўнғироқ қилади ва қидирувнинг тахминий координаталарини беради.







