Болаликсиз улғаяётган болалар
Кўп ҳолларда ўзи кичкинагина бўлса-да болаларнинг оғир юк кўтараётгани, ҳавонинг совуғида машина юваётганига гувоҳ бўламиз. 15 ёшга тўлмасдан туриб, “ола хуржун”ни эрта бўйнига илиши ортида, балки, чиндан ҳам етишмовчилик мавжуддир.

Ишдан қайтаётгандим. Тирбандликда турганимда бир ҳолатга кўзим тушдию, ғалати бўлиб кетдим: йўл четида нон сотиш учун жажжигина қизалоқ елим пакетни силкитиб мижозларни чақиришга уринарди. Ҳаво совуқ, бунинг устига йўл тор, машина туртиб кетиши ёки бирор корҳол бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Шу воқеа сабаб кўчаларда савдо қилаётган болаларни кузата бошладим. Эътибор бериб қарасам, бозор ташқарисида очиқ ҳавода ишлаётган мурғаклар кўп экан: улар турли ичимликлардан тортиб кийим-кечаккача сотмоқда. Бўш вақтида илм олиш, спорт билан шуғулланиш ёки шунчаки тенгдошлари билан кўчада ўйнаши мумкин бўлган юзлаб болалар жазирамаю совуққа қарамай савдо-сотиқ билан шуғулланмоқда.
Қонун нима дейди?
Табиийки, савол туғилади: вояга етмаган шахснинг ишлаши қонунийми, талаблар, имтиёзлар ва жавобгарлик масаласи қандай?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-моддасига биноан вояга етмаган, яъни 18 ёшга тўлмаган шахс 16 ёшдан меҳнат фаолиятини бошлашига рухсат этилади.
Шунингдек, 15 ёшга тўлган вояга етмаган шахсларга ҳам ишлашга рухсат этилади. Қачонки:
– 15 ёшга тўлган умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг, яъни васий ёки ҳомийнинг ёзма розилиги билан;
– уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Ушбу қоидалар Халқаро меҳнат ташкилотининг “Энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли конвенциясида ҳам белгилаб берилган.

Кўп ҳолларда ўзи кичкинагина бўлса-да болаларнинг оғир юк кўтараётгани, ҳавонинг совуғида машина юваётганига гувоҳ бўламиз. Бошқалари эса мактабга бориш ўрнига пул ишлаш учун бозорда тарвуз туширади ёки арава тортади. Яъни улар ноқонуний меҳнат билан машғул. Бунга ишсизлик ёки маошнинг озлиги ўз таъсирини ўтказмоқда. Бир тарафдан болаларнинг меҳнатда чиниққанлиги ҳам дуруст, лекин шунинг ўрнига ўз вақтида билим олиб, келажаги учун ҳозирдан қайғурса, нур устига аъло нур бўлар эди. Бироқ бу фақат биргина ота-онани эмас, бутун бир жамиятни ўйлантирадиган масала.
Улар вояга етиш тугул, 15 ёшга тўлмасдан туриб, “ола хуржун”ни эрта бўйнига илиши ортида балки чиндан ҳам етишмовчилик мавжуддир. Бироқ бу ерда танганинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратиш жоиз. Боланинг катталардан қолишмаган иштиёқ билан пул топишига бола ва пул муносабатларидага мувозанатнинг бузилиши сабаб бўлмаганмикан?! Баъзи болалар ота-оналаридан пул сўраганида: “Бугун мана шу ишни қилиб пул топсанг, ҳаммасини ўзингга оласан, мендан пул сўрама!”– деган жавобни олаётгандир балки...
Ота-она + бола + пул
Пул ҳеч кимни, табиийки, болаларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Пул топиш ва уни сарфлаш қанчалик турлича бўлишига қарамай, оилаларда пул юзасидан туғиладиган муаммолар бир-бирига жуда ўхшаш. Сабаби, ҳамманинг ҳаёти моддият билан шундай боғлиқки, бунинг натижасида юзага келадиган муаммолар ижтимоий ҳаётнинг соғлиқ, ўзаро алоқалар, фарзанд ҳамда ота-она муносабатлари каби умумий муаммоларига таъсир кўрсатади. Демак, пул бизга доимий ҳамроҳ муаммо. Аммо...
Муаммо бўлганидай унинг ечими ҳам, албатта, топилади. Ҳамма гап унга қай тарзда ёндашишга боғлиқ. Кўпинча ота-оналар фарзандлари билан боғлиқ катта-кичик муаммоларга ҳам пулни сабабчи қилиб кўрсатишади. Тан олиш керак, пул оилавий ҳаётнинг моддий асосларидан бири. Бироқ кўп ҳолларда ота-оналар фарзандлари билан пул ҳақида қай тарзда гаплашишни, пулни қачон ва қанча беришни билмайдилар. Ўзаро эса фарзандга бериладиган пул миқдори қанча бўлиши кераклигини келиша олмайдилар. Бу ҳолат турли тушунмовчиликларга олиб келади ва охир-оқибат фарзанд тарбиясига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ушбу масаладаги оғриқли нуқталардан бири ота-онанинг болани тушунмаслиги ва фарзандини ўз қўли билан “катта” қилиб қўяётганида ҳам намоён бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур муаммо биргина Сиз ва Меники эмас, унда давлат ҳам, жамоатчилик ташкилотлари, барча биргаликда ҳаракат қилиб муаммони ҳал қилиши даркор.
Гўзал Абдуллаева