18+ — бу мақола ҳамма учун эмас!

Омма учун маърифат улашиши керак бўлган ОАВ бугун аудиторияга нима бермоқда?

18+ — бу мақола ҳамма учун эмас!

 

Яқинда ижтимоий тармоқда бир рекламага кўзим тушиб қолди. У эркаклар жинсий қувватини оширувчи дори воситаси (ёки биологик фаол қўшимча) ҳақида эди. Видеороликда қайнона-қайнота, уларнинг уйланган ўғли ва келини ўртасидаги суҳбат тасвирланган. Сюжетда куёвнинг онаси ўғлининг қуввати йўқлигидан, шунинг учун ҳам кўп ухлаётганидан нолийди. Отаси эса ўғлига жинсий қувватни оширувчи маҳсулотни унинг онаси ва турмуш ўртоғи ёнида очиқдан-очиқ тавсия қилади. Куёв бола ҳам ҳеч нарсага тушунмагандай “бу нима”, деб сўраб қўяди. Отаси унинг саволига жавобан “буни ичсанг, кейин биласан нималигини” деб мийиғида кулиб қўяди. 


Тўғри, дори воситаси (биологик фаол қўшимча) эркаклар учун ҳақиқатдан фойдалидир. Айнан ўша маҳсулот сабаб инсонлар саломатлиги тикланиб, узоқ йиллар фарзанд кутган оилалар ниятига ҳам етгандир. Лекин уни сотиш ва даромад топиш мақсадида оиладан ташқарига чиқмайдиган парда ортидаги гапларни реклама ролигида оммавий равишда намойиш қилиш уятмасми? Устига-устак, ўзбек оилаларида ота ўғлига жинсий қувватни оширувчи маҳсулотни аёллари ёнида тавсия бериши қанчалик мантиқли?

 

Бу биргина ҳолат. Афсуски, шу каби дори воситалари (биологик фаол қўшимчалар) рекламаси сўнгги пайтларда босма нашрлардан тортиб телевидение ва радиогача, ҳатто интернетда жуда кўпайиб кетди. Уларнинг тури ва номи шу даражада хилмахилки, қайси бирига ишонишни билмай қоласан киши. Айрим муаммоси бор эркаклар эса ўз дардини шифокорга айтишдан уялиб, реклама қилинаётган маҳсулотларни кўр-кўрона қабул қиляпти. Шифокорларнинг таъклидлашича, баъзи эркаклар қувватни оширувчи маҳсулотларни нотўғри ёки бемаслаҳат қабул қилиши оқибатида турли жинсий касалликлар орттириб олмоқда.

 

Ҳамма гап бунда эмас. Асосий муаммо шу каби маҳсулотларнинг телевидение ва радио каби воситаларда ҳамда ”prime-time” вақтларда намойиш қилиниши. Ахир, уларни омма кўради, омма ичида эса вояга етмаган болалар, ҳали турмуш қурмаган ёшлар ҳам бор. Тасаввур қилинг: кечки дастурхон атрофида телевизор томоша қилиб оилавий нонушта қиляпсиз. Бирдан реклама блоги бошланиб, эркаклар жинсий қувватини оширувчи маҳсулотлар ёхуд аёлларнинг шахсий гигиеник воситалари намойиш қилинди. Бу турдаги рекламани Сиз-у биз ота-онамиз ёнида ёки фарзандларимиз билан бирга бемалол томоша қиламизми? 


Ана энди айрим ёзувчи ва олимларнинг телевидениедаги рекламалар ҳақида фикларини эшитинг

 

“Мен кўрмоқчи бўлган кино, спектакл, кўрсатувларни кўролмасам, унинг ўрнига бир ёқимтойгина қизнинг: “Эркаклик кучингизни тикланг ва аёлингизни хурсанд қилинг” деган “насиҳат”ини эшитиб ўтирсам! Теледастурлар – йўлига, аслида ит эгасини танимайди.

 

Дардимга ҳеч қанақа лактавита, ҳеч қанақа ламиналайфлару седана ёғлари фойда қилмади. Ўзимизнинг поликлиникага чиқдим. Врач ресепт ёзиб берди. Мана шу сўзлар ёзилган экан: “Ўзбекистон телевидениесини икки ой кўрмай туринг, отдай бўп кетасиз”.

 

Айтганини қилган эдим, ёшим 70 дан ошган бўлса ҳам, ўзимни 25 яшар йигитдай сезяпман. Соғлом бўлай десангиз сиз ҳам мендан ўрнак олинг”, — деганди бир пайтлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Шароф Бошбеков.

 

“Телевизорда аёлларнинг ўзлари ҳам гапиришга истиҳола этадиган шахсий гигиена воситаси тинмай реклама қилиняпти. Дастурхон атрофида ўтирган беш ёшли болакай “Ая, бу нима?” деб сўрайди. Онаси нима деб жавоб беришни билмай, ўзини эшитмаганга солиб, гапни айлантиради. 

 

“Клиникамизда эркакларнинг жинсий касалликликлари, жинсий заифлик, муддатидан олдин бўшалиш, аёлларнинг...” – буёғини айтиш учун одамнинг бети камида без бўлиши кераг-ов! Ҳой, биродарлар биз қаердан яшаяпмиз. Ўзбекнинг хонадонида ота-она, қайнота-қайнона, ўғил-келинлар, набиралар жамулжам бўлиб овқатланади, суҳбатлашади, маданий дам олади. Оила аъзолари бирга телевизор кўриш, радио эшитишдан ҳам безиллаб қолди!

 

Ўзбекистон телерадиокомпанияси раҳбарларига аччиқ, аммо очиқ таклифимиз: шаҳвоний рекламаларга ишқингиз тушиб қолган бўлса, илтимос, фақат ўз оилангиз даврасида кўринг! Халқнинг пешона теридан йиғилган бюджет маблағлари ҳисобига тайёрланадиган телекўрсатув, радиоешиттиришларга ҳаром-харишни аралаштирманг! Агар бу рекламаларга талабгор кўп бўлса, алоҳида реклама канали очинг!”, — дея фикр билдирган журналист Тўғаймурод Ортиқов.

 

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг айрим моддалари  вояга  етмаган болаларга бағишланган. Хусусан, 16-моддада “болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш” мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, 17-моддага кўра, “вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоешиттиришларда реклама қилиш тақиқланади”.

 

Ҳужжатда айнан биз юқорида келтириб ўтган маҳсулотлар рекламасига чеклов қўйилмаган. Лекин бу тадбиркор одоб-ахлоқ доирасидан четга чиқиб, турли хил кўринишда рекламалар тайёрлаш ва уни оммавий равишда тарғиб қилиши керак дегани эмас. Телевидениеда намойиш этилаётган ҳар бир кино, кўрсатув, мусиқий клиплар ва ҳатто рекламалар бола тарбиясига таъсир қилади. Шундай экан, аёл ва эркаклар учун мўлжалланган маҳсулотларни алоҳида тор доирада, мақсадли аудитория учун мослаб реклама қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"