“Берсанг – ейман, урсанг – ўламан” ёхуд жамият оёғига солинган кишан

Кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетдан катта миқдорда пул ажратилмоқда. Аммо ёрдам олаётган инсонларнинг айримлари энди “каттароқ, кўпроқ ёрдам берасан” деган талабни қўймоқда.

“Берсанг – ейман, урсанг – ўламан” ёхуд жамият оёғига солинган кишан

 

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар ҳар жабҳада ўз мевасини бермоқда. Айниқса, Президент томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, аввало, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётгани шубҳасиз. Халқ манфаатини кўзлаб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жорий этилди. Бундан мақсад кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларни ҳимоя қилиш, ёшларни олий таълимга йўналтириш, уларни иш билан таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш кўзда тутилган.

 

Бироқ бу каби имкониятларни суиистеъмол қиладиганлар ҳам орамизда талайгина. Айримлар ҳали ҳам боқимандалик кайфиятидан қутула олмай, маҳалла бирор нарса берармикан деган умид билан яшаяпти. Касбим тақозоси боис бир муддат аҳоли мурожаатлари билан ишлаганман. Шунда келган хатларнинг ярмидан кўпи “менга нимадир етишмайди, қилиб беринглар, олиб беринглар” сингари мурожаатлар эканига гувоҳ бўлганман. Ачинарлиси шундаки, мурожаат йўллаган инсонларинг кўпчилиги тўрт мучаси соғ одамлар.

 

Давлат томонидан барча учун кенг ва тенг имкониятлар яратиб берилган. Аҳолининг кам таъминланган қисмини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетдан катта миқдордаги маблағ ажратилмоқда. Аммо ёрдам олаётган инсонларнинг айримлари ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш, янги босқичга кўтариш ўрнига энди “каттароқ, кўпроқ ёрдам берасан” деган талабни қўймоқда.

 

Масалан, ижтимоий тармоқларда “тренд”га чиққан оғзини тиккан йигит воқеасини олайлик. Бир неча маротаба қилган мурожаати жавобсиз қолган фуқаро жамият эътиборини ўзига қаратиш ва муаммосини ҳал қилиш учун шундай йўл тутган. Хўш, бу кимга қандай наф беради?! Йигитнинг тўрт мучаси соғ эканлиги кундек равшан.  Нима бўлса ҳам давлат мени боқиши, таъминлаши керак, деган номаъқул даъво ўрнига озгина ҳаракат қилиб иш топиши мумкин эдику...Боз устига бугун одам изланса ва меҳнат қилса ўзи истаган касбда ишлай олишига етарли шароит бор. 


 
Яна шундай ҳолатларга дуч келамиз: ҳақиқий муҳтож, ёрдам зарур инсонлар портал-у қабулхоналарнинг рақами ва манзилини билмайди. Шу ўринда бир воқеа ёдимга тушди. Ҳамкасбим икки гўдаги билан боқувчисини йўқотган, ўзи кўча-кўйда “баклажка” сотиб, фарзандларини боқадиган ёшгина жувон ҳақида лавҳа тайёрлади. У аёл жуда ориятли эканини, ҳатто телевизорга чиқишга ҳам розилик бермаганини, уни аранг кўндирганини айтди. Лавҳани томоша қилиш жараёнида аёл камерага бир қур ҳам назар ташламаганига гувоҳ бўлдик. Бунинг ортида ўзи ожиза бўлса ҳам, ғурури баланд, ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайдиган ва ҳамма нарсага ўз меҳнати билан эришадиган ИНСОН сиймоси мужассам эди... 

 

Аслида мана шу аёлнинг хатти-ҳаракатлари ўзи соғлом бўла туриб, турли хурмача қилиқлар чиқарадиган, давлат уни боқиши кераклигини бот-бот эслатиб турадиган одамларга дарс бўлиши жоиз. 

 

Ўзбек халқи азалдан ориятли. Биздаги маҳалла тизими, меҳр-оқибат туйғуси манаман деган ривожланган давлатларда ҳам кўзга ташланмайди. Бироқ фақатгина давлатдан нимадир кутиб яшайдиган одамлар  “Оч қолганга балиқ эмас, қармоқ бер” мақоли мағзини чақиб, яхшироқ фикрлаганларида аллақачон боқимандалик кайфиятидан қутулиб кетган бўларди.

 

Гўзал Абдуллаева

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.